Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

УЕФА нима сабабдан ЖЧ—2022 саралаш баҳсларида VAR тизимидан фойдаланилмаётганини тушунтирди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Португалия терма жамоасининг Сербияга қарши ўйинида (2:2) Криштиану Роналду сўнгги дақиқаларда гол урди, бироқ ҳакамлар тўп чизиқни кесиб ўтмаган деб ҳисоблаб, уни бекор қилди.

Криштиану Роналду Сербияга қарши ўйиндаги баҳсли ҳолат ҳақида: «Бутун миллат азоб чекаётганини ҳис қилиш оғир»

Нидерландиялик Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлаган мазкур ўйинда VAR ва голни аниқлаш тизими ишламаганди.

«УЕФА 2019 йилда Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларида VAR тизимидан фойдаланиш борасида ФИФАга таклиф киритганди.

Ташкилий масалалар ва логистика билан боғлиқ муаммолар VAR тизимини Европа Лигаси гуруҳ босқичида 2020/21 йилги мавсумдан эмас, 2021/22 йилги мавсумдан жорий қилишни, шунингдек, Европадаги ЖЧ—2022 саралаш ўйинларида тизимдан фойдаланиш таклифини қайтариб олишга мажбур қилди.

2020 йилнинг кузида VAR тизими Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида ҳам ишламади. Қайд этиш керак, шу кунга қадар VAR тизими саралаш босқичининг ҳеч қайси ўйинида ишлатилмади», — дейилади УЕФА баёнотида.

Мавзуга доир: Сербия — Португалия ўйинида Криштиану Роналдунинг голини ҳисобга олмаган ҳакам хатоси учун узр сўрагани маълум бўлди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар