Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

«Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов жамоанинг охирги «Миллионавирус» деб номланган концерт дастуридаги катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди.

Фото: Instagram / @davron_kabulov

Даврон Кабулов бу ҳақда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

Кўпчилик билмайдиган бир маълумотни очиқ айтиб ўтмоқчиман. «Миллион» жамоасининг янги дастурида бизнинг катта ва энг ишонган саҳна кўринишимиз бадиий кенгаш томонидан олиб ташланди. Улар «ҳозирги вазиятда бу нарсани саҳнада қўймаганимиз маъқулроқ», деган тўхтамга келишди.

Тўғриси, шу чиқишимиздан роса умид қилгандик. Бу саҳна кўринишини ўзимиз ҳам, Миркомил акам, Алишер ҳам мазза қилиб ижро қилишаётганди. Қарийб ярим соатлик чиқишимиз олиб ташланди. Бизни хурсанд қилган ҳолат, катта чиқишимиз олиб ташланган ҳолда ҳам томошабинлар бизни жуда яхши кутиб олди. «Бу концертингиз зўр чиқибди, бошқача бўлибди», дейишганида жамоадагилар бир-бирига қараб, «агар ишонган номеримиз қўйилганида нима бўларди», деб қўйдик.

Мухлисларни соғинган эдик. Балки шу сабабдан ҳеч ким ҳеч нарсадан шикоят қилмасдан, мазза қилиб ролларини ўйнади.

Даврон Кабулов, «Миллион» жамоаси сардори, шоумен

Маълумот учун, «Миллион» жамоасининг «Миллионавирус» деб номланган концерт дастури «Халқлар дўстлиги» саройида 2021 йилнинг 20—28 февраль кунлари бўлиб ўтди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар