Ҳиндистоннинг Суряпет шаҳридаги стадионда Миллий чемпионатнинг очилиш маросимида томошабинлар ўтирган трибуна қулаб тушди, оқибатда юзга яқин одам жабрланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: Скриншот

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, воқеа натижасида юзга яқин одам жабрланган. Лекин ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, трибунада 1,5 минг киши бўлган, бу эса томошабинларнинг рухсат этилган сонидан анча юқори. Барча жабрланганлар туман шифохонасига ётқизилди.

Аввалроқ Россия таркибига кирувчи Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги Давлат циркида томоша кўрсатаётган фил шеригига ҳужум қилганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, майдонга олиб чиқилган иккита филнинг бири иккинчисини йиқитиб, майдоннинг четига итариб юборган. Уларга яқин ўтирган одамлар қочиб кетган.