Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кельвин лақабли мушукнинг эгаси Жессика ўзининг уй ҳайвони ҳар куни қаерга кетиб қолаётганини кунларнинг бирида мушук бўйинбоғида хат билан келганидан сўнг тушуниб етди, деб хабар беради Esquire.

Фото: TikTok / Jessicatvoiceover

Фото: TikTok / Jessicatvoiceover

«Салом! Янги ҳаворанг бўйинбоғимда жуда яхши кўринаман — ҳақиқий айғир! Исмим нима? Ҳар куни ташриф буюрадиган хоним, менинг исмим Жорж», — дейилади хатда.

Жессика бунга жавобан «мексикалик-мушук»нинг ҳақиқий лақаби ёзилган хатни юборган, шунингдек, уни Бабблс деб чақиришса ҳам етиб келишини айтган. Маълум бўлишича, Кельвин ҳар куни Феликс лақабли қора мушукнинг олдига борган, унинг эгасини исми эса Робин.

Фото: Thedodo

Фото: Thedodo

Кельвиннинг эгаси мушукни уйга ўргатишга уринади, шу сабабли у кўчага чиқмаган пайтлари дераза олдида Феликсни кутади. Уйдан қочиб чиқишга муваффақ бўлганида эса қўшни Жессикага қўнғироқ қилиб, мушугини олиб кетишини сўрайди.

Фото: Thedodo

Фото: Thedodo

Жессика Кельвин зерикмаслиги учун Приэто лақабли яна бир қора мушукни уйга олиб келган. Суратлардан кўриш мумкинки, улар дўстлашиб олишга улгурган.

Фото: Thedodo

Фото: Thedodo

Аввалроқ Англияда почталён мушук ўз эгаларига карантин мазмунли ўтишини таъминлагани — у қўшниларни дўстлаштириб қўйиб, турли тавсия ва рецептларни ташигани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди