Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 18–19 март кунлари Тошкент вилоятида бўлиб қайтди. Икки кунлик ташрифни бевосита жойидан ёритиб борган «Дарё» мухбирлари қуйида ўз таассуротлари ва фоторепортажни ҳавола этади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Чиноз қишлоқ хўжалигида жуда катта имконият бор»

Давлат раҳбари ташрифни Чиноз туманидан бошлади. У ерда сув хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишган Президент ердан унумли фойдаланиш ҳақида гапираркан, хусусан шундай деди: «Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади».

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Чиноздаги 3 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган «Эшонобод» маҳалласида бўлиб, МФЙнинг турли миллатга мансуб вакиллари билан суҳбатлашди, уларнинг фикр ва таклифларига қулоқ тутди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Бу ерга келишимдан мақсад — Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир туманнинг «ўсиш нуқтаси»ни топиб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз лозим. Буни Тошкентда кабинетда ўтириб эмас, пастда юриб амалга ошириш зарур.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Чиноз туманининг ўзида 136 минг аҳолимиз яшайди. Туман аҳолиси ишсиз бўлиши мумкин эмас. Сабаби Чиноз қишлоқ хўжалигида жуда катта имконият бор: бепоён ер, сув, инфраструктура мавжуд, одамлари меҳнаткаш. Ҳар бир уйда, ҳар бир кўчада маданият бўлиши керак. Халқимиз айтганидек, олма пиш, оғзимга туш, деган билан натижа бўлмайди. Биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак», — деди Президент.

Президент журналистлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ташриф давомида ҳудуддаги «Қўжакент текстиль груп» корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди. Сўнгги бир ярим ойда 100 минг долларлик тайёр кийимлар экспорт қилган мазкур тадбиркорлик субъектида икки сменада 500 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Корхонанинг ўзида тикиш-бичишни ўргатувчи 200 ўринли ўқув маркази ҳам очилган. Давлат раҳбари мутасаддиларга тадбиркорларга кўмаклашиб, бино ва маблағлар ажратиш, бундай кичик корхоналарни кўпайтириш ва 3 минг нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Давлат раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қиларкан, уларга ишонишини яна бир марта қайд этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Бир йил олдин сизлар шундай эдингизларми? Барчамиз шундай эдикми? Ҳамма танқид қилишни билади, лекин уч йил олдин оммавий ахборот воситаларига муносабат қандай эди? Мен Наманганда айтган эдим: сизларнинг орқаларингда Президент турибди. Яна қайтараман, мен сизларга ишонаман, албатта, адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар. Лекин биз кўп нарсани биргаликда ўрганяпмиз. Сизларнинг ҳам савияларингиз ошяпти, халқимизнинг ҳам савияси, ишончи ошиб боряпти. Бирор масалани адолатли кўтариб чиқиш учун сизларнинг ҳам билим, ҳам илмларингиз, тажрибаларингиз, таҳлил қилиш қобилиятларингиз мунтазам ўсиб бориши керак. Ҳар бир айтилаётган гапнинг борини, ростини етказиш керак. 2 йил олдин қанақа эди, 20 йил аввал қандай эди?», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев

«Шоввозсой»га оид гап-сўзларга муносабат билдирди

Президент куннинг иккинчи ярмида биринчи рақамли вертолётда Қуйи Чирчиқ туманига йўл олди. Ҳудуддаги TST Sluster кластери томонидан бунёд этилган шолини қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди.

Кадр: Telegram / »Микрофон кўтарган аёл» канали

Давлат раҳбари шу ернинг ўзида яна журналистлар билан учрашди. Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёевга кутилмаган савол берилди, яъни охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Шоввозсой» дам олиш зонаси билан боғлиқ гап-сўзларга оид саволга Президент қуйидагича жавоб қайтарди:

«Бу ‘Ўзбекистон темир йўллари’нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда туриб яшамайди ёки бировга ўтказилгани йўқ. У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор? Президент ҳам агар қандайдир мартабали, Ўзбекистонга фойдаси тегадиган инсон келса боради.

Айтмайсизларми, Президент билан биз пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб, бир марта пиёда юриб кўринглар деб. Кейин Президент 5 йилда неча марта дам олибди экан, деган саволни нега бермайсизлар?».

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда Президент ўзи тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ бериш ҳолати шу вақтга қадар ҳеч қачон кузатилмаган.

«Чирчиқни инновацион шаҳар қилиш мумкин»

Давлат раҳбарининг кейинги ташриф манзили – Чирчиқ шаҳридаги «Шодлик» маҳалласи бўлди. У ерда қурилган жами 288 хонадондан иборат 4 та 16 қаватли уйларнинг барчаси жорий йил якунигача фойдаланишга топширилади. Президент қурилишнинг бориши билан танишди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўша ерда Чирчиқ шаҳрини ривожлантириш бўйича бош режа муҳокама қилинди. Янги турар жойлар қуриш, эски уйларни реновация қилиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиб, янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Чирчиқни инновацион, инвестицион шаҳар қилиш мумкин. Шунинг учун ҳамма биноларни инвентаризациядан ўтказиш керак. Бу ерда ҳамма инфратузилма бор. Автомобиль ва темир йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш, жамоат транспортини ривожлантириш керак. Қулайлик яратилса, аҳоли ҳам, ишбилармонлар ҳам келади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президент Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминот корхонасини ҳам бориб кўрди. У ерда Туркия технологияси асосида янги қозонхона барпо этилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 16 миллион доллардан зиёд бўлиб, Жаҳон банки кредити асосида молиялаштирилади. Шунингдек, вилоятда электр энергияси, иссиқлик, ичимлик суви таъминоти ҳамда шаҳарларда коммунал хизматларни яхшилаш бўйича режалар тақдимоти ўтказилди.

«Чирчиқ охирги вақтларда анча ‘чарчаб’ қолганди»

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминот корхонасидан чиққач, ташриф дастурига кўра, корхона ёнидаги «Лола» маҳалласига кириб бориши керак эди. Аммо давлат раҳбари дастлаб шу атрофдаги «Иттифоқ» МФЙни кўздан кечиришга қарор қилди. Президентнинг кутилмаган ташрифини кўрган ёҳуд бир-биридан эшитган ҳудуд аҳолиси миннатдорлик сўзлари, ўз муаммо ва истакларини айтиш учун давлат раҳбарига талпинди. Шавкат Мирзиёев салкам бир соат ушбу маҳаллани пиёда айланиб, одамларни қийнаётган масалалар ва талабларини сўраб, уларга қулоқ тутди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Чирчиқ бир пайтлар донғи кетган шаҳар эди. Охирги вақтларда анча ‘чарчаб’ қолганди. Тегирмон навбати билан дегандек, энди бу ерда ҳам ҳамма шароитларни яратамиз. Саноатни кўтариш, иш жойлари очиш, йўлни, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича катта ишларни бошлаяпмиз», деди давлат раҳбари.

Кўп қаватли уйлар атрофидаги оқланмаган дарахтлар, чиқиндига тўлган ариқлар, йўлакларнинг аҳволини кўрган ва аҳолининг муаммоларини эшитган Президент «Иттифоқ»нинг сектор раҳбари — Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғига қаттиқ танбеҳ берди. Бундан ташқари, мутасадди ташкилот раҳбарлари зиммасига аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириқлар юклади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев маҳалладаги 7-умумтаълим мактабига ҳам кириб, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди, 80 ёшли нуроний Татяна Каримова билан мулоқот қилди, тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди.

Шундан сўнг давлат раҳбари «Лола» маҳалласида ҳам бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради. Йўл-йўлакай меҳнат фахрийлари билан норасмий ва самимий тарзда суҳбат бўлди. Улар мамлакатдаги тинчлик-осойишталик, Чирчиқ шаҳридаги ўзгаришлардан мамнун эканини айтиб, дуолар қилди.

Президент шунингдек, Юқори Чирчиқ туманидаги йирик йиғма темир-бетон панеллари тайёрлашга ихтисослашган Yevro Global Invest корхонасида ҳам бўлди. Шу ерда 2021—2022 йилларда Тошкент вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

«Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қиламиз»

Ташрифнинг иккинчи куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 28-сессияси билан бошланди. Йиғилишда Шавкат Мирзиёев қарийб олти соат тик туриб, нутқ сўзлади.

Танқидий-таҳлилий руҳда кечган сессияда давлат раҳбари ёшлар ва фаолларнинг таклифларини эшитди, вилоятдаги айрим ҳокимларнинг фаолиятидан қониқмаслигини айтди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Ҳокимларда ташаббус етишмаяпти. Кеча Чирчиққа борганимдан хабарингиз бор, у шаҳардаги аҳволга маймунлар йиғлайди. Бу шаҳарнинг аҳволи мени қаттиқ ўйга толдирди. Майли, инфраструктура муаммоси бордир, лекин дарахтни оқласа, ариқларни тозаласа бўлади-ку. Мен қаерга боришимни айтмайман, деганман.

Неча кишига ойлик беряпмиз, прокурор, солиқчи, ички ишлар... Нега халқ орасига кириб муаммоларни ўрганмайди? Минглаб аҳоли ‘уй беринг’, деб турибди. Нега ҳеч ким Бухоро тажрибасини ўрганмайди? Бухорода қийин бўлса ҳам икки қаватли уйлар ўрнига қанча уйлар барпо қилинди. Чирчиқ шаҳрида ҳам катта ўзгаришларни амалга оширамиз», деди Президент.

Давлат раҳбари Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қилинишини таъкидлади.

«Тошкент вилоятидаги энг жиддий муаммолардан бири нима, десангиз айтаман – ерга бўлган муносабат. Умуман, Тошкент вилоятида агрономлик соҳасида жиддий муаммолар бор. Энди Тошкент вилоятидаги ерларнинг ҳолатига бевосита бош прокурор масъул ва жавобгар бўлади. Бу вилоят билан шахсан ўзим шуғулланаман, бевосита менинг назоратимда бўлади. Шунинг учун, масала жиддийлигини инобатга олиб, Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қиламиз. Майли, у вақтинча бўлсин, лекин Тошкент вилоятидаги вазиятни ўнгламасак бўлмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мажлисда жорий йилнинг февраль ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Ҳидоятов вилоят раҳбари лавозимига расман тасдиқланди. Сўнгра вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар муҳокама қилинди.

Сессиядан кейин Президент Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди. Шавкат Мирзиёевга Нурафшон шаҳрининг бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Муаллиф:Миролим Исажонов