«Тоттенҳэм» Англия Премьер Лигасининг 28-туридан ўрин олган 14 март кунги баҳсда «Арсенал»га енгилди (0:1).
Бу «шпорлар» учун АПЛ 2020/21 йилги мавсумидаги тўққизинчи мағлубият бўлди.
Шу тариқа Жозе Моуриньо фаолиятидаги энг ёмон натижани такрорлади — португалиялик мутахассис 2015/16 йилги мавсумда «Челси» билан шунча мағлубият қайд этганди.
Кейинги турда «Тоттенҳэм» сафарда «Астон Вилла» билан ўйнайди.
Лондонликлар 28 ўйинда 45 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадамдан 26 очко ортда, кучли тўртликдан эса — 6 очко.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)