Катта Фарғона каналига ўзини ташлаб, чўкиб кетган йигит жасади топилди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи online».

Фото: «Халқ сўзи Online»

Таъкидланишича, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманига қарашли Бўтқачи қишлоғида яшовчи 17 ёшли А.А. 2020 йилнинг 22 декабрь куни ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб чўкиб кетган.

Бу ҳолат юзасидан маҳаллий ҳокимлик идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан узоқ муддат давомида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Қидирув ишлари вилоятнинг ўнта тумани ҳудуди бўйлаб амалга оширилди.

«Куни кеча бу йигитнинг мурдаси топилди. Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланмоқда», – дейди Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов.

Аввалроқ прокуратура ушбу сувга чўкиб ўлгани тахмин қилинаётган бола ҳақида маълумот берганди.

Бундан аввал Андижонда жонига қасд қилган набирасини қутқариш учун ўзини каналга ташлаган отахоннинг жасади 9 кун ўтиб топилгани ҳамда Андижонда 65 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли набираси каналга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.