Махачқалъа туманлараро табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси Доғистон сув ҳавзаларида қушларнинг оммавий қирилиши сабабларини аниқлашга киришди. Мутахассислар биологик материалларни танлаб олди ва тадқиқот учун йўналтирди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Қушларнинг оммавий қирилиши ҳақида маълумотлар Каспийни муҳофаза қилиш маркази ходимлари томонидан қайд этилган. Муравейник ва Аграханский кўрфазларида 300 га яқин оққушлар, дракалар, ўрдаклар, қизил бошли ўрдакчалар ва чумчуқлар ўлиги топилди.
«Назорат давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилингани баҳоланади. Текширув натижаларига кўра, агар асослар мавжуд бўлса, прокуратура томонидан тегишли чоралар кўрилади», — дейилади республика прокуратураси хабарида.
«Мутахассислар биоматериалларни тўплади ва улар Доғистон давлат университетининг Экология ва барқарор ривожланиш институти лабораториясига етказди. Қушларнинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади Табиатни муҳофаза қилиш марказининг Instagram саҳифасида.
Изоҳ (0)