Шимолий Корея халқаро COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 1,7 миллион дозадан ортиқ вакцина олади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Getty Images

COVAX дастурининг вакциналарни тарқатиш режасига мувофиқ, февраль ойидан май ойигача Шимолий Кореяга AstraZeneca компаниясининг 1 миллион 704 минг доза вакцинаси етказиб берилади. Бу 852 минг кишини эмлаш учун етарли.

Шимолий Корея коронавирусга қарши вакцинани тенг етказиб бериш бўйича COVAX дастурининг режасига киритилган 92 та кам таъминланган давлатлардан бири ҳисобланади.

Шимолий Корея ҳукумати коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари ҳақида хабар бермаган, лекин 2020 йил бошидан бери вирусга қарши қаттиқ чоралар кўрилмоқда, чегаралар ёпиб қўйилган.