• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    WSJ: Эрон ядро битими бўйича АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди

    Эрон Евроиттифоқнинг Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Эрон ядро дастури бўйича тўғридан-тўғри музокараларни ташкиллаштириш ҳақидаги ташаббусни рад этди. Бу ҳақда The Wall Street Journal икки нафар юқори мансабли дипломатик манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Нашр ҳамсуҳбатларига кўра, Эрон ҳукумати АҚШ учрашув ўтказилганидан кейин баъзи санкциялар бекор қилинишига кафолат бермагунича, унда қатнашиш имкониятини истисно қилди.

    Дипломатлар фикрича, Эрон ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари АҚШ ва Евроиттифоқ муносабатларида кескинлик кучайишига олиб келади. Аммо улар яқин ойлар ичида бевосита музокаралар ўтказилиши учун умид ҳали ҳам борлигини айтиб, Теҳроннинг ҳаракатларини эса уларга «таъсир ўтказиш воситасига эга бўлиш»га уриниш деб қабул қилиш керак. Музокаралар март охирида бўлиб ўтиши мумкин, дея қайд этади WSJ.

    Газета ёзишича, АҚШ ушбу маслаҳатлашувларда қатнашишга шайлигини билдирган, аммо улар ўтказилгунига қадар санкцияларни юмшатишдан бош тортган.

    Reuters Оқ уй вакилига таяниб хабар беришича, АҚШ ҳукумати Эроннинг ядро дастури бўйича АҚШ билан тўғридан-тўғри дипломатик мулоқот ўтказиш ҳақидаги Евроиттифоқ таклифини рад этганидан ҳафсаласи пир бўлган. «Биз Эроннинг жавобидан ҳафсаламиз пир бўлган бўлса-да, Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси доирасида мажбуриятларга амал қилишга ўзаро қайтишга эришиш учун дипломатик ҳаракатларни қайта бошлашга ҳамон тайёрмиз», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, Вашингтон кейинги қадамлар борасида «5+1» формати (БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси ва Германия) бошқа иштирокчилари билан маслаҳатлашишга тайёр.

    21 февраль куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Жо Байден Теҳрон билан Эрон ядро дастурини чеклаш бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилган эди.

    Унинг сўзларига кўра, Байден ядро қуролини қўлга киритиш масаласида Эронни тийиб турмоқчи ва бунинг учун энг яхши восита «қунт ва зийраклик талаб қиладиган дипломатия»дир.

    Аввалроқ АҚШ Эрон билан дипломатик алоқаларга очиқлиги, аммо Теҳронга қарши жорий этилган бир томонлама санкцияларни юмшатмоқчи эмаслиги ҳақида Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки айтиб ўтган эди.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил, 11 январь куни собиқ президент Дональд Трамп Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиш ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган эди. Дональд Трамп мазкур санкцияларни 8 январь куни Эроннинг Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига берган зарбаларига жавобан эълон қилган.

    АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик АҚШ томонидан Эроннинг энг нуфузли генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилгач, янада кучайди. Бунга жавобан Эрон 2020 йил 8 январь куни АҚШнинг Ироқда жойлашган иккита ҳарбий базасига ракета зарбаларини берди.

    Шунингдек, 2019 йил декабрь ойида АҚШ Эроннинг кемада юк ташувчи IRISL Group компанияси, унинг Хитойдаги шўъбаси E-Sail Shipping Company Ltd, шунингдек, Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясига нисбатан санкциялар жорий этган. Таъкидланишича, санкцияларни жорий этиш учун уларнинг «оммавий қирғин қуролларини тарқатиш билан боғлиқ» транспорт ташувларини амалга оширгани асос бўлган.

    Бундан ташқари, давлат департаментидан маълум қилишларича, «қуролларни Яманга олиб киришга ёрдам берган» саккизта Эрон тузилмалари ҳам санкция таъсири остига тушган.

    Мавзуга доир:

    • Оқ уй АҚШнинг Эрон билан дипломатик алоқаларга очиқлиги, аммо санкцияларни юмшатмаслигини маълум қилди
    • Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатлари минтақадаги зўравонликни кучайтириши мумкинлигидан ҳавотирда

    01.03.2021, 11:11   Изоҳ (0)   12949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик эпидемиолог COVID-19 мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтди

    01.03.2021, 08:08

    Мьянма БМТдаги доимий вакилини Бош ассамблеяда давлат тўнтаришини қоралашга чақирганидан сўнг ўз лавозимидан четлатди

    01.03.2021, 07:48

    Таиланд курорт провинцияларида коронавирус чекловларини бекор қилишни бошлади

    28.02.2021, 23:37

    Қора денгизда НАТО ҳарбий машғулотлари бошланди, Болгария манёврларда қатнашишдан бош тортди

    28.02.2021, 20:13

    АҚШда Johnson & Johnson вакцинаси маъқулланди, Британияда ҳам тез орада ундан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда

    28.02.2021, 19:33

    Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео)

    28.02.2021, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.