• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Коинот сирлари. SN1987A юлдузининг ўта янги чақнаши

    1987 йилнинг 23 февраль санасида Катта Магеллан булутида ўта янги юлдуз чақнаши кузатилди. Қизиғи шундаки, ушбу чақнаш телескоп орқали кўринишидан бир неча соат илгари Ер яқинида нейтрино зарраларининг кучли оқими қайд этилган. Бу айрим кишилар учун нейтрино ёруғлик тезлигидан тез учиши ҳақидаги фикрларни уйғотган эди. Бугун ХХ аср астрономияси тарихидаги энг ёрқин саҳифалардан бири бўлмиш ушбу ҳодисага 34 йил тўлди. «Дарё» мазкур ҳодиса ҳақидаги баъзи фактларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Аслида ушбу ўта янги юлдуз чақнаши 1987 йилда содир бўлмаган. Балки, у реал чақнаган пайтда Ерда ҳали палеолит даври ҳукм сурган. Хўш, унда қандай қилиб ўта янги юлдуз чақнашидан ҳосил бўлган нейтрино ва ёруғлик нурлари бизга 1987 йилда етиб келади?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гап шундаки, 1987 йил 23 февралда осмонда кўринган ўта янги чақнаши биздан 168 минг ёруғлик йили масофасида жойлашган Катта Магеллан булутида жойлашган мовий гигант юлдузнинг коллапсга учрашидан юзага келган эди. Тасаввур қиляпсизми, бу оралиқ масофа шу қадар каттаки, уни табиатдаги энг катта тезлик бўлмиш - ёруғлик тезлигининг ўзи ҳам 168 минг йилда босиб ўтади холос. Шу сабабли ҳам тахминан шунча йил муқаддам портлаган юлдузнинг чақнашидан ҳосил бўлган тўлқинлар Ерга ХХ аср охирида етиб келган ва олимлар телескоплар орқали уни қайд этишган. Ушбу чақнаш 1987 йилда қайд этилган энг биринчи ўта янги юлдуз чақнаши бўлгани учун, унга SN1987A (яъни Super Nova 1987) деб ном берилган.

    Юқорида айтилганидек, SN1987A чақнашидан бир неча соат илгари, Ердаги нейтрино детекторлари, хусусан, Монблан тоғида жойлашган LCD номли Италия—СССР қўшма илмий лойиҳаси ҳамда Япониядаги Камиоканде нейтрино расадхонаси тахминан 13 сония давом этган нейтрино чақнашлари ва оқимини қайд этади. Улар олган маълумотлар асосида барча телескоплар Катта Магеллан булутига йўналтирилади ва кейинчалик, биринчи нейтрино чақнаши қайд этилган йўналишдан йигирма даража фарқ билан осмоннинг ўша ҳудудида ёрқин нуқта пайдо бўлган. Яъни чақнашнинг ўзи кўрина бошлаган. Олимлар тез орада ушбу жумбоқнинг жавобини топишган эди. Маълум бўлишича, нейтрино заррачаси ўз табиатига кўра материя билан ҳеч қандай ўзаро таъсирлашмаслиги сабабли гўёки йўлида учраган ҳар қандай нарсадан оралаб, «кўрмагандек» ўтиб кетаверар экан. Ёруғлик тўлқинлари бўлса, зарба йўналишида йўл-йўлакай бутун юлдуз танаси орқали ўтгани боис бир неча соатга кеч қолган.

    SN1987A чақнаши шуниси билан аҳамиятлики, у телескоп ихтиро қилинганидан бери кузатилган энг яқин ва ёрқин чақнаш ҳисобланади. Унинг ёрқин нурларини бир неча ой мобайнида Ердан қуролланмаган кўз билан ҳам кузатиш мумкин бўлган.

    Албатта, астрономлар бундай қулай имкониятдан фойдаланиб қолишга уринишган ва чақнаган ўта янги юлдузни синчиклаб кузатишга киришишган. Унда, асосан, қисқа ярим емирилиш даврига эга бўлган радиоактив изотоплар, айниқса, кобалт-56 ва никел-54 металларининг парчаланиш энергиясини ҳисобланган ва яхшироқ ўрганилган. Айнан шу моддалар туфайли SN1987A чақнашидан ҳосил бўлган ҳалқаларнинг ташқи қисми бир қанча муддат мобайнида ғайриоддий ярқираш билан шуъла сочган эди.

    Изотоплар парчаланиб тугаб боргани сари ҳалқалар ёғдуси ҳам хиралашиб борган. Лекин кейинроқ у яна бирдан кескин ёрқин порлай бошлаган. Бунинг сабабини эса астрономлар кейинроқ аниқлашган. Маълум бўлишича, зарба тўлқини чақнаган ўта янгидан ҳосил бўлган ҳалқаларга 14 йил деганда етиб борган экан ва натижада, 7 км/сония тезлик билан келиб урилган ушбу тўлқин зарбасининг кинетик энергияси туфайли модда қаттиқ қизиган ва рентген нурлари диапазонида нур тарата бошлаган. SN1987A ҳалқалари 2013 йилгача шундай фаол ёғду таратиб турди ва унинг ҳалқалари шундан кейингина хиралаша бошлади.  Бу пайтга келиб, радиоизотопларнинг асосий миқдори ҳам парчаланиб тугаган ҳамда зарба тўлқини ҳам ҳалқадан ўтиб бўлган бўлса керак, деб қаралади. Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий ўн йилликда SN1987A ўта янги чақнашидан қолган ҳалқалар бутунлай кўринмай қолса керак.

    SN1987A астрономларга ўта янги юлдуз чақнаши билан боғли янги тафсилотлар ва маълумотлар тақдим қилиш билан бирга, уларнинг олдига ғаройиб бир жумбоқ ҳам ташлади. Гап шундаки, Коинотда ўта янги чақнашдан кейин, албатта, унинг ўрнида бирор қолдиқ қолади. Яъни, ўта янги сифатида портлаган қизил ёки мовий гигант юлдуз ўрнида нейтрон юлдуз, пулсар ёки магнетар ҳосил бўлиши керак. SN1987A чақнашида кузатилган нейтрино оқими ҳам шунга ишора қилаётгандек гўё. Лекин қизиғи шундаки, мана учинчи ўн йилликдаги кузатишлардан ҳам SN1987A ўта янги чақнаши ўрнида қолган бирор қолдиқ – пулсарни биров топа олмаяпти. Тахминларга кўра, гарчи пулсар ҳосил бўлган бўлса-да, унинг магнит майдони ўта суст бўлгани сабабли Ердаги асбоблар уни қайд эта олмаяпти деб қаралмоқда. Ёки SN1987A чақнашидан кейин қора туйнук ҳосил бўлган бўлиши ҳам мумкин, деган фикр ҳам йўқ эмас. Лекин кузатишлар ва ҳисоб-китобларда бу жойда қора туйнук мавжудлигига ишора қиладиган бирор белгини ҳам кўрсатгани йўқ. Балки, SN1987A ҳали фанга номаълум бўлган бирор бошқачароқ объектга айланган бўлиши ҳам мумкин, лекин уни ҳали илмий жиҳатдан ўрганиш керак деган фикрлар ҳам муҳокама қилинган. Балки, келгусида астрономлар бу жумбоққа жавоб топилар.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    24.02.2021, 17:12   Изоҳ (0)   19537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Астрономлар Қуёш тизимидаги энг узоқда жойлашган объектни рўйхатга олди

    13.02.2021, 08:59

    Жамоанинг 80 фоизи аёллардан иборат араб олимлари гуруҳи Марс орбитасига космик аппаратни чиқарди

    12.02.2021, 15:34

    Хитой космик зонди томонидан олинган Марснинг илк сурати намойиш этилди

    08.02.2021, 10:27

    Интернетда шимол ёғдусининг тўғридан-тўғри трансляцияси амалга оширилмоқда

    05.02.2021, 11:59

    Virgin Orbit компанияси биринчи бор модификацияланган Boeing бортидан ўзининг ракета-ташувчисини муваффақиятли учирди

    19.01.2021, 09:32

    Коинотдаги энг қадимий сайёралардан бири аниқланди

    16.01.2021, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.