Юлдузли жуфтликларнинг аксарияти суратга олиш майдончасида танишади. Уларнинг баъзилари муносабатларни ярим йўлда якунласа, бошқалари муҳаббатни никоҳ билан янада мустаҳкамлайди.

Ранвир Сингх ва Дипика Падуконе

Фото: «Яндекс Дзен»

Ранвир учун бу бир кўришда муҳаббат эди. У биринчи марта Дипикани Макаодаги «Zee Cine Awards» маросимида кўрган. «Рам ва Лила» картинасининг суратга олиниш жараёнида эса туйғулар янада аёнлашган. Жуфтлик бир неча йил давомида муносабатларини яширишга ҳаракат қилган ва 2018 йилнинг куз ойида Италияда турмуш қурган.

Сайф Али Хон ва Карина Капур

Фото: «Яндекс Дзен»

9 йилдан буён оила бўлиб яшаб келаётган жуфтлик бир-бирини «Умидсиз» фильмининг суратга олиш майдончасида ёқтириб қолган. Ўша вақтда Сайф Али Хон турмуш ўртоғи Амрита билан ажрашган эди. Карина эса Шахид Капур билан муносабатларига якун ясаган. Сайф Али Хон Каринага икки марта турмушга чиқиш таклифини билдирган, аммо актриса рад этган. Учинчи маротабасида у рози бўлган ва тўй 2012 йилнинг 16 октябрида бўлиб ўтган.

Абҳишек Баччан ва Айшвария Рай

Фото: «Яндекс Дзен»

14 йиллик оилавий бахтга эга Абҳишек ва Айшвария Болливуднинг энг севимли жуфтликларидан бири. Улар 2001 йилда турмуш қурган ва ҳозирда Арадҳя исмли қизи бор. Жуфтлик «Севги ҳақида бир неча сўз» фильмининг суратга олиш майдончасида учрашган, лекин дастлаб улар орасида фақат дўстлик бўлган. Бир вақтнинг ўзида улар «Қалбдаги муз» фильмида суратга тушган ва шундан сўнг уларнинг орасидаги дўстлик муҳаббатга айланган.

Ажай Девган ва Кажол

Фото: «Яндекс Дзен»

Ажай ва Кажол биринчи марта 1995 йил «Оила ва қонун» фильмининг суратга олиш жараёнида учрашган. Дастлаб улар бир-бирида яхши таассурот қолдирмаган. Шунингдек, иккиси ҳам бошқа инсонлар билан муносабатда бўлган. Аммо «Гундараж» фильмининг суратга олиниши вақтида улар бир-бирини яхши кўришини англаб етган ва учрашишни бошлаган. Жуфтлик 1999 йилда турмуш қурган ва 22 йилдан буён бахтли ҳаёт кечириб келмоқда.

Акшай Кумар ва Твинкл Ханна

Фото: «Яндекс Дзен»

Акшай ва Твинкл илк маротаба «Filmfare» фотосессиясида учрашган. 1999 йилда «Ажойиб ўйин» фильми суратга олиш майдончасида бир-бирини севиб қолган. Твинкл ушбу муносабатларни суратга олиш ишлари якунлангач тўхтайди, деб ўйлаган эди. Аммо ҳаммаси никоҳ билан янада мустаҳкамланди. Улар 2001 йил турмуш қурган ва икки нафар фарзандни тарбиялаб келмоқда.

Бипаша Басу ва Каран Сингх Гровер

Фото: «Яндекс Дзен»

Бипаша ва Каран 2015 йилда «Ёлғизликда» фильмининг суратга олиш майдончасида учрашган ва бир-бирларини ёқтириб қолган. Бипаша бундан аввал Жон Абрахам билан 10 йиллик муносабатларга эга эди ва бу айрилиқ билан тугаган. Каран ҳам икки марта турмуш қурган бўлиб, Бипаша учинчи оиласи ҳисобланади.

Ритеш Дешмух ва Женелия де Соуза 

Фото: «Яндекс Дзен»

Ритеш «Сенга қасам ичаман» фильмини суратга олиш учун Ҳайдарободга учган ва Женелияни учратган. Актёрнинг сўзларига кўра, бу бир қарашда севги бўлмаган, аммо уйга қайтганидан сўнг Женелияни соғинган. Сўнгра улар 9 йил давомида учрашиб юрган ва 2012 йил 3 февралда турмуш қурган. Ҳозирда жуфтлик икки ўғилни тарбия қилмоқда.

Кунал Ҳему ва Соҳа Али Хон

Фото: «Яндекс Дзен»

Жуфтлик «Сизни қаерга олиб кетишди» фильми жараёнида дастлаб ҳеч нарсани сезмаган, аммо орадан кўп ўтмай улар бунинг севги эканини англаб етган. 2015 йилда жуфтлик турмуш қурган ва Инная исмли қизини тарбияламоқда.

Али Фазал ва Рича Чадда

Фото: «Яндекс Дзен»

«Дангасалар» лойиҳаси Али ва Ричанинг ҳаётида алоҳида ўринга эга. Улар суратга олиш майдончасида учрашиб, бир-бирини севиб қолган. Улар гарчи ҳали турмуш қурмаган бўлса-да, тўй ҳақида бир қанча режалар тузган.