Ўзб
(O'zb)O'zbekcha
(Рус)Русский
(Eng)English
Тил
Ўзб
(O'zb)O'zbekcha
(Рус)Русский
(Eng)English
logo
  • Маҳаллий
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Лайфстайл
  • Спорт
  • Колумнистлар
  • Мультимедиа
Меню
Тил
O'zb
(O'zb)O'zbekcha
(Ўзб)Ўзбекча
(Рус)Русский
(Eng)English
Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган Мультимедиа Колумнистлар
  • Маҳаллий
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Лайфстайл
  • Спорт
  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44
  • Google play
  • App Store
  • Telegram
DARYO
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви
РЕКЛАМА
Ижтимоий тармоқлар
  • Instagram | Расмий
  • Instagram | Лайфстайл
  • Instagram | Спорт
  • Facebook | Расмий
  • OK | Расмий
  • YouTube
Телеграм-каналлар
  • Daryo | Rasmiy — Асосий канал. Фақат муҳим хабарлар
  • Daryo | Live — Қисқа ва тезкор янгиликлар
  • Daryo | Lifestyle — Ўзбекистон ва жаҳон шоу-бизнеси, саломатлик, мода бўйича долзарб ва сўнгги воқеалар, маслаҳатлар
  • Daryo | Sport24 — Ўзбекистон ва жаҳон спорт оламидаги энг сўнгги янгиликлар ва мақолалар
  • Daryo | Rasmiy — Кирилл алифбосида ўқишни афзал кўрганлар учун
  • Daryo | Pul — Ўзбекистонда ва жаҳонда бизнес ва иқтисодиётга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар
  • Toshkentда
    +25°C
    • Andijon
    • Qarshi
    • Buxoro
    • Samarqand
    • Farg‘ona
    • Sirdaryo
    • Jizzax
    • Termiz
    • Namangan
    • Toshkent
    • Navoiy
    • Toshkent vil
    • Nukus
    • Urganch
Бугун,

  • Toshkentда
    +25°C
    • Andijon
    • Qarshi
    • Buxoro
    • Samarqand
    • Farg‘ona
    • Sirdaryo
    • Jizzax
    • Termiz
    • Namangan
    • Toshkent
    • Navoiy
    • Toshkent vil
    • Nukus
    • Urganch
  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44
  • Google play
  • App Store
  • Telegram
Сўнгги янгиликларга ўтиш
  • Бугун, 15:53
    Тошкентдаги пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин чиқди (видео)
  • Бугун, 15:48
    Парҳездагиларга ҳам мумкин: қоматга зарар етказмайдиган бешта ширинлик
  • Бугун, 15:48
    Филиппинда йўловчи кема ёниб кетди, 31 киши ҳалок бўлди (фото,видео)
  • Бугун, 15:35
    Си Цзиньпин Хитой урушга тайёрланаётганини айтди — Foreign Affairs
  • Бугун, 15:26
    Россияда урушга қарши расм чизган қизнинг отаси 2 йиллик колонияга ҳукм қилинди
  • Бугун, 12:00
    Воҳани қайта тиклаб: “BAT O‘zbekiston” мамлакат флора ва фаунасини асраб қолиш учун қандай курашмоқда
    Reklama
  • Бугун, 15:00
    “Ҳар бир давлатни аёллар бошқарса, дунё яхши томонга ўзгарарди” — Обама
  • Бугун, 14:51
    Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг 16 нафари аппеляция берди
  • Бугун, 14:41
    “Бошқа фарзандли бўлмайман, деб юборганман”. Дилноза Кубаева ниятига яраша жазолангани ҳамда қўшиқ айтишига нима туртки бўлгани ҳақида (видео)
  • Бугун, 14:40
    Россияда ким Украинага ҳужум қилиш қарорини қабул қилгани айтилди
  • Бугун, 14:31
    Россия ташқи қарзи 2022 йилда 100 млрд долларга камайди
Маслаҳатлар
22.02.2021, 09:54
26282

Фарзандингиз дастурхон атрофида телефон ўйнамаслиги учун нима қилиш керак?

Дастурхон атрофида ўтириш одобига кўра, овқатланиш столига таом келиши билан барча бегона нарсалар — телефон, ўйинчоқ, китоб ва бошқа нарсаларни четга суриб қўйиш керак. Бу қоида фақат болалар учун эмас, балки ота-оналар учун ҳам. Чунки кўпинча катталарнинг ўзи бунга амал қилмайди. Ота-оналар баъзан гаджетларга шунчалик боғланиб қолишадики, болаларга ёмон намуна кўрсатаётганларини ўзлари ҳам сезмай қолишади.

Фото: @anniespratt

Фото: @anniespratt

Агар сиз ҳақиқатан ҳам болангизни овқатланиш вақтида телефон ўйнашидан халос қилмоқчи бўлсангиз ва унга бошқа яхши хулқ-атворни сингдирмоқчи бўлсангиз, буни аввал ўзингиздан бошлашингиз керак.

Катталар дастурхон атрофида ўтириш қоидасини қандай ва қаерда бузади?

Овқатланиш вақтида керак бўлмаган буюмлар: телефон, калит, кўзойнак, қўлқоп, ҳужжат, китоб, сумка ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар дастурхон устида бўлмаслиги керак. Келинг, телефон билан боғлиқ вазиятларни батафсил кўриб чиқамиз. Бунинг учун болалар тарбиясидан бироз четлашган ҳолда, катталар дунёси ҳақида суҳбатлашамиз.

1-вазият

Тасаввур қилинг, дугоналарингиз билан учрашиш учун ресторанга келдингиз. Маза қилиб суҳбатлашишни, кулишни, мазали кечки овқат тановул қилишни режалаштиргансиз. Умуман олганда, биргаликда мароқли ҳордиқ чиқармоқчисиз. Бироқ столга ўтиргандан сўнг, бирорта аёл телефонини олиб қўймайди.

Мароқли суҳбат ўрнига эри ёки бошқа дўсти билан ижтимоий тармоқлардаги хатлар, ёзишмаларни мақсадсиз кўриш бошланади. Instagram’даги обуначиларига эса қандай дам олганларини кўрсатиш учун чексиз stories жойлаштиришни бошлайди.

Фото: @anniespratt

Фото: @anniespratt

Натижада бутун дўстона компания бир-бири билан гаплашмайди, ҳамма телефонига боғланиб қолади. Савол туғилади: бўлмаса йиғилишнинг нима кераги бор эди?

2-вазият

Энди, ишбилармонлик учрашувини олайлик. Муаммоларни муҳокама қилиш жараёнида ҳар икки томон вакиллари ҳам телефонларини олиб қўйишни хаёлига келтирмайди ҳам. Кимдир буни қуйидаги жумла билан оқлайди: «Биз ҳаммамиз банд одамлармиз, қўнғироқ қилишимиз ёки почтамизни текшириб туришимиз керак». Бундай фикр қаршисида ўтирган одамнинг аҳамиятлилик даражасини йўқотади. Демак, у билан музокара олиб бориш сиз учун унчалик муҳим эмас. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун телефонни олиб қўйган маъқул.

Фото: @anniespratt

Фото: @anniespratt

3-вазият

Дўстларингиз ва ҳамкорларингиз ҳақида тўхталиб ўтдик. Оила ва қариндошлар даврасида-чи? Баъзилар одоб-ахлоқ қоидалари фақат бегона одамлар билан мулоқот қилиш учун яратилган деб ҳисоблашади. Яқинларимизга эса ҳар доим хушмуомалалик билан эмас, балки ҳар қандай хатти-ҳаракатимизни кўрсата оламиз. Бироқ бундай эмас. Оилага бўлган ҳурмат — ҳамжиҳатлик ва бир-бирини тушуниш гаровидир.

Фото: @anniespratt

Фото: @anniespratt

Шунинг учун катталар ҳам дастурхон атрофида ўз ҳаракатларини назорат қилишлари керак. Бундай вақтларда телефондан фойдаланманг. Акс ҳолда болалар ва оила аъзоларингиз уларнинг мавжудлиги сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деб ўйлашади. Болалар ҳам худди шундай йўл тутиб, сиздан ўрнак олади.

Болани дастурхон атрофида бегона нарсаларни ишлатмасликка қандай ўргатиш керак?
  • Юқорида айтилган ҳамма гапларни болангизга тушунтиришга ҳаракат қилинг. Унга телефон одамдан муҳим эмаслигини уқтиринг.
  • Оилангиз билан овқатланаётганда телефон, гаджет ва бошқа ҳар қандай буюмлардан фойдаланмаслик ҳақида келишиб олинг. Бу оталарга ҳам тегишли, чунки улар баъзида бундай гаплар менга тегишли эмас деб ўйлашади. Бундай фикрлаш нотўғри. Бу борада ота-оналар биргаликда ишлашлари лозим.
  • Дастурхон атрофида оила аъзоларингиз билан гаплашинг. Уларга эътибор қаратинг, ҳар хил мавзуларда суҳбатлашинг, болангиздан у билан қандай қизиқ воқеалар бўлганлиги ҳақида сўранг. Кейинги дам олиш кунлари ёки оилавий таътилни биргаликда режалаштиринг.

Фото: @anniespratt

Фото: @anniespratt

Болаларга бу қоидаларни ўрганишда ёрдам берадиган ўйин

Дастурхон тузаётганда идиш, санчқи ва пичоқлар орасига атайлаб бир нечта керак бўлмаган буюмларни қўйиб қўйинг. Нима бўлса ҳам: уй калити, ўйинчоқ, дафтар, қўлқоп, отасининг телефони, онасининг лаб бўёғи ва бошқа нарсалар. Кейин болангиздан кераксиз нарсаларни дастурхон устидан олиб қўйишни сўранг.

Мавзуга доир: 

  • Болалар ўртасида қизғаниш ҳиссини бартараф этишда самара берувчи тавсиялар
  • Боланинг келажакда қашшоқ инсон бўлишига олиб келадиган тарбиядаги хатолар
  • «Гаджетлар асри» болалари нега ҳаракатли ўйинларни ўйнамай қўйди ва бу қанчалик хавфли?
  • Орзудагидек она бўлишни истаганлар учун 5 тавсия

Изоҳ(0) Биз Telegram’да
Улашинг:
  • Telegram
  • Facebook
  • Twitter
  • Odnoklassniki
Изоҳ
Кириш

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Бугун, 12:43
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Бугун, 12:45
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади
Бугун, 11:51
  • Daryo

    • Интернет-нашр
    • Таҳририят
    • Алоқа маълумотлари
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Янгиликлар архиви
  • РЕКЛАМА

  • Ижтимоий тармоқлар

    • Instagram | Расмий
    • Instagram | Лайфстайл
    • Instagram | Спорт
    • Facebook | Расмий
    • OK | Расмий
    • YouTube
  • Телеграм-каналлар

    • Daryo | Rasmiy — Асосий канал. Фақат муҳим хабарлар
    • Daryo | Live — Қисқа ва тезкор янгиликлар
    • Daryo | Lifestyle — Ўзбекистон ва жаҳон шоу-бизнеси, саломатлик, мода бўйича долзарб ва сўнгги воқеалар, маслаҳатлар
    • Daryo | Sport24 — Ўзбекистон ва жаҳон спорт оламидаги энг сўнгги янгиликлар ва мақолалар
    • Daryo | Rasmiy — Кирилл алифбосида ўқишни афзал кўрганлар учун
    • Daryo | Pul — Ўзбекистонда ва жаҳонда бизнес ва иқтисодиётга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар

«Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

Ёш бўйича чеклов

Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Нимани қидирамиз?
Изоҳ қолдириш учун қуйидаги веб-сервислардан фойдаланган ҳолда авторизациядан ўтишингиз лозим:
Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

Матнда хато топдингизми?

×

Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.