Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида машина 50 метр пастликка қулади. Бу ҳақда «Дарё»га туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев маълум қилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

Таъкидланишича, Ғузор туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti иштирокидаги ЙТҲ 16 февраль, сешанба куни соат 04:00 да содир бўлган.

«Туманнинг ‘Яшнобод’ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Олмаота—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1299-километрида тонгги 04:00 да Ғузор туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti бетон тўсиққа урилиб, уни четга суриб ташлаб, 50 метр пастликка қулаган. Оқибатда машина йўловчиларидан уч нафари воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи эса туман шифохонасига ётқизилган», — дейди Дилшод Мирзаев.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қашқадарё вилоят ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиевнинг маълумот беришича, воқеа жойига етиб борган вилоят ЙҲХБ бошлиғи Аҳмад Соатов ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганган.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Хуршид Отаназаров ва туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров ЙТҲ содир этилган маҳаллада бўлиб, ЙТҲни келтириб чиқарган омилларни муҳокама қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Мазкур йўл халқаро йўл бўлгани боис, маҳалла ҳудудида тезликни чекловчи йўл белгиларини ўрнатиш лозим», — деди МФЙ фаоллари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда «участковой» бошқарувидаги Nexia пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 7 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборгани, жабрланувчи туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида қолаётгани хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди