Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 1998 йилдан буён «Реал» футбол клубига мухлислик қилишини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ҳабиб Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳси доирасида «Барселона» — ПСЖ учрашуви олдидан ижтимоий тармоқда қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирганди: «‘Камп Ноу’га кетяпман. Олға, ПСЖ. #HalaMadrid».

Каталонлар матбуот хизмати россиялик яккакурашчига жавоб қайтарди: «Ишончинг комилми? Қарорни ўзгартириш учун ҳеч қачон кеч эмас».

«Мен 1998 йилдан буён «Реал» мухлисиман, бироқ ҳеч қачон «Барселона»нинг буюклигини инкор қилмаганман. Бу оғир вақтда жамоага омад тилайман», — дея жавоб қилди Ҳабиб.

Изоҳ
Асосий янгиликлар