Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Агар Буюк Британия Молия вазирлиги мажбурий меҳнат таътилини давлат томонидан молиялаштириш дастурини узайтирмаса, мамлакатнинг ҳар тўртинчи компанияси ходимларини ишдан бўшатиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Савдо-саноат палатаси маълумотига таяниб Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хабарга кўра, Буюк Британия молия вазири Риши Сунак йиллик бюджетни 2021 йил 3 мартгача тақдим этиши керак. Коронавирус пандемияси пайтида мажбурий таътилга юборилган ходимларнинг иш ҳақини давлат томонидан молиялаштириш дастури март ойининг охирида тугайди.

Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, мамлакатдаги компанияларнинг қарийб 25 фоизи ўз ходимларини қисқартиришга мажбур бўлади ва барча компанияларнинг тўртдан бири ходимларнинг иш вақтини қисқартиришни режалаштирмоқда. Илгари давлат молиялаштириш дастурининг схемасига биноан, ходим мажбурий таътилда бўлган тақдирда ойига 2500 фунт стерлингдан кўп бўлмаган миқдорда давлатдан ўртача иш ҳақининг 80 фоизини олган.

Шу сабабли ушбу дастур давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг энг қиммат чора-тадбирига айланди ва бу Буюк Британия ҳукуматига 46 миллиард фунт стерлинг (64 миллиард доллар)га тушди. Буюк Британиянинг Миллий статистика идораси маълумотларига кўра, карантин мобайнида хусусий сектор ходимларининг қарийб 18 фоизи меҳнат таътилида бўлган.

BCC World News томонидан ўтказилган сўровга кўра, 2020 йилнинг октябрь ойидан бери Буюк Британия фирмаларининг 61 фоизида сотувлар рекорд даражада пасайган.

Аввалроқ «Брексит» сабаб Британиянинг 50 га яқин компанияси Францияга кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Пандемияга қарамай, аллақачон деярли 2,5 минг иш ўрни Буюк Британиядан Францияга ўтказилган. 2020 йил охирига қадар камида 170 миллиард евролик активларни бошқарадиган 50 га яқин инглиз ташкилотлари Францияга кўчиб ўтган. 2021 йилда бундай трансферлар тезлашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган иқтисодий инқироз бутун дунёда 250 миллион кишини ишсиз қолдирди. Мазкур кўрсаткич 2008—2009 йиллардаги молиявий инқирозга қараганда тўрт баравар кўп.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк