Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар бўйича музокараларни март ойининг биринчи ўн кунлигида тиклайди. «AКИpress»нинг хабар беришича, бу ҳақда 18 февраль, пайшанба куни Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистоннинг 20 кишилик делегацияси Қирғизистонга келганини эслатиб ўтган.

«Охирги протокол соат тунги 3 да имзоланганди. Улар ўзиникида туриб олди, биз ҳам ўзимизникини маъқулладик. Охир-оқибат протокол соат тунги 3 да имзоланди. Музокаралар мана шундай давом этади, тортишувлар бўлиб туради, баъзан жуда қизғин. Натижада, биз бир тўхтамга келамиз», — деган у.

Ташиев музокаралар ҳақида қисқача тўхталиб ўтган: «Айрим жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги бошқа участкаларни эса оламиз. Масала фақат шу тарзда ҳал этилади. Ҳа, афсус. Аммо бошқа йўли йўқ. Масалан, Ола Буқадан (Наманган вилояти билан чегарадош — таҳр.) ер берамиз, аммо Сузоқдан (Андижон вилояти билан чегарадош — таҳр.) ер оламиз», — деган Қамчибек Ташиев.

Унинг фикрича, «айнан бизнинг еримизни беришди» дейиш нотўғри. «Бу нафақат сизнинг ерингиз, давлатнинг ҳам еридир. Бошқа жойдан ер олиш учун шу ерни бериш керак», — деб қўшимча қилган Ташиев.

«Батафсил тўхталиб ўтмайман, бир нарсани айтишим мумкин — биз давлат чегараларини мустаҳкамлаймиз», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Тошкентда ўзбек—қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинганди.

Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг ноябрида ўша вақтда Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчиси бўлган Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия, бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия ва Чегарадош вилоятлар раҳбарлари кенгаши ишини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди