Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати пасайиб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудига ҳафтанинг иккинчи ярми, 18—21 февралда Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
18—19 февралда республикада шамол 7-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.
19 февралдан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
20—21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, кечалари 2-7 даража илиққача пасаяди.
Аввалроқ «Ўзгидромет» аномал иссиқ ҳаво ҳафта охирига бориб кескин ўзгариши, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга доир: Тошкентга эрта келган баҳор нафаси — суратларда