Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб ўтган сессияда Шавкат Дарвешев туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Бунга қадар Шавкат Дарвешев вилоят Молия бош бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дўстлик тумани собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланганди. Унга қадар эса 2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг октябригача Жиззах вилояти ҳокими бўлган.

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ишдан олингани, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнади (видео)
Спорт
“Реал” “Барселона”га қарши. Испания Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди 
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради?