Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради
2021 йилнинг 16−18 февраль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташриф мобайнида учта мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
«Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Абдулазиз Комилов Москвада бир қатор хорижий мамлакатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди