Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди — Сўх туманига ташриф буюриб, аэродром қурилиши жараёнини кўздан кечирди, деб хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Президентимиз алоҳида топшириқ бердилар, мени номимдан сўхликларга салом айтасан, юрагим тўридаги тилакларимни етказасан дедилар», — дея сўз бошлаган ҳоким.

 

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Бу ҳали бошланиши. Ҳали кўрасизлар, яқинда вертолётлар, кичик самолётлар Фарғона, Қўқон томонларга қатнашни бошлайди. Мана, қурилишни бошлаймиз ва худо хоҳласа, олти ойда битказамиз», — дея ваъда берган ҳоким.

Хайрулло Бозоров, шунингдек, Сўхга тадбиркорликни, саноатни, ишлаб чиқаришни олиб кириб ривожлантириш учун Президент мутасадди раҳбарларга Сўхда алоҳида солиқдан имтиёзга эга зонани ташкил қилиш топшириғини берганини айтиб ўтган. Бунда барча солиқлар 1 фоизга келтирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан туманда Фарғона вилояти ҳокимлиги Сўх тумани «Новобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида салкам 10 гектар ерда аэродром барпо этилиши белгиланган.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Айни дамда туман марказига туташ ҳудудда аэродром қурилиши бошлаб юборилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 6,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?