Севимли кофта ёки кийимда доғ қолиши ҳеч ким учун ёқимли эмаслиги аниқ. Барча ўзи билганича доғларни кетказишга ҳаракат қилади, аммо бу иш бериши аниқ эмас. Ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ва бошқаларига нисбатан самарали услуб ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Нима қилиш керак?
Бунинг учун ювиш жараёнида бир неча аспирин таблеткасини солишнинг ўзи кифоя. Қулайлик учун каттароқ дозани танлаш мумкин. Бунинг учун 500 миллиграммли бешта таблеткани майдаланг, тоғорадаги иссиқ сувга қўшинг ва кечаси кийимларингизни ивитиб қўйинг. Тонгда ивитилган кийимни кир ювадиган машинага солинг. Яна шунча таблетка солинг ва машинани одатий режимда ёқинг. Доғ кетганидан кейин натижа сизни ҳайрон қолдириши аниқ.
Иш беришининг сабаби нимада?
Аспирин оқсил молекулаларини парчалайдиган салицил кислотасини ичига олади. Ушбу кислота сирка, лимон шарбати ва лимон кислотаси сингари иш беради. Аспирин қонга ҳам шу йўсинда таъсир қилади: қонни суюлтиради ва инсульт ва инфарктга олиб келадиган тромблар пайдо бўлишининг олдини олади.
Изоҳ (0)