• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Улар ҳам аслида кимнингдир фарзанди, уларда ҳам оила бор» — Расул Кушербаев ЙПХ ходимларига юкланаётган ортиқча вазифалар ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали ЙПХ ходимларини «резултат» учун ишлашга, қонунда кўрсатилмаган қўшимча топшириқларни бажаришга мажбур бўлаётгани тўғрисидаги муаммоларга эътибор қаратди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Кеча ёмғир остида хизмат қилаётган йўл ҳаракати инспекторига дуч келдим. Ўз-ўзидан ундан ишларнинг аҳволи ва шароитлар ҳақида сўрадим.

    Биласизми, исми сир қолиши шарти билан бояқиш ходим бир дунё муаммоларини айтиб берди: оғир иш юкламаси, айрим «резултат» учун ишлар, «катталар»ни қонунда кўрсатилмаган қўшимча топшириқлари ва ҳоказо.

    Энг асосийси ва норозиликнинг боши – уларнинг ҳамон нормал иш режимига риоя қилмаган ҳолда мажбурий ишлатилишга йўл қўйилаётгани. Айримлари ҳамон суткалаб уйига боролмайди.

    Улар ҳам аслида кимнингдир фарзанди, отаси, акаси ё укаси, уларда ҳам оила бор. Лекин ҳалиям жонсиз роботдек муносабат.

    «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун талабларидаги меҳнат муҳофазаси масалалари ҳамон ички ишлар тизимининг ўзига татбиқ қилинмаётганлиги ачинарли ҳол. Аслида қонун талабини бузганлик учун биз ички ишларга мурожаат қилишимиз керак. Бироқ уларнинг ўзлари ўзларига тегишли қонунларга амал қилиша олмаяпти.

    Бу ҳолатда ким кимга суянади? Савол ҳамон очиқ.

    Оғир иш юкламаси, чарчоқ асаббузарлик ва фуқаролар билан муносабатда чегарадан чиқишга олиб келиши мумкин.

    Камига, эшитишимизча, Тошкент вилоятидаги йўл ҳаракати ходимларини яна навбатдан ташқари аттестацияда ўтказишмоқчи экан. Ўзи ўтган йили шундай аттестация ўтказилиб ноқулай, нормал бўлмаган иш режими шароитида ишлашга чидаб юрган ходимлар орасидан 140 тачаси 6 ой муддатга қолиб кетган экан. Принципнинг ноёблигини қаранг — шароит йўқ, бироқ талаблар бир дунё. Аттестацияда ҳам даврийлик бўлиши керак.

    Биз ИИВ раҳбариятидан ўз ходимларига нисбатан мавжуд қонун талабларига амал қилишларини сўраётган бир вақтда қонун талабларига амал қилмаётган тизимнинг юқори элитаси қуйи ходимларни қайта-қайта аттестациядан ўтказиш билан шуғулланса. Бироқ бу билан юқоридаги қонун ишлаб ҳам кетмаяпти.

    Балки, аттестацияни тизимнинг бошидан бошласа адолатли бўлар. Масалан, тизим бошидагиларнинг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун талабларидан қанчалик хабардорлиги ва бунга тизимда қанчалик амал қилишаётганлиги юзасидан.

    Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Аввалроқ Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат»га 100 гектар суғориладиган ернинг беғараз ва аукционсиз берилишини танқид қилгани, 2 ёшгача бола пулини олишни ҳаммага қайтариш кераклигини айтгани ҳамда Олий суд фуқароларни қабул қилмаётганини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Расул Кушербаев орзусидаги Олий Мажлис қандай бўлиши кераклигини маълум қилди
    • Расул Кушербаев «снос»лар билан боғлиқ муаммоларни ечиш учун мораторий эълон қилишни таклиф этди

    10.02.2021, 17:11   Изоҳ (0)   33673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода уч нафар болани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи шахсига кузатув камералари орқали аниқлик киритилди

    10.02.2021, 16:45

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бир қатор ректорларни танқид қилди

    10.02.2021, 15:46

    Тошкентдаги «ЦУМ» қаршисидаги боғ ҳимояси йўлида тўпланган имзоларнинг биринчи қисми Президент Халқ қабулхонасига топширилди

    10.02.2021, 15:10

    Сирдарёда номаълум шахслар «самосуд» уюштиргани тасвирланган видео бўйича маълумот берилди

    10.02.2021, 14:47

    Шавкат Мирзиёев давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича селектор йиғилишини ўтказади

    10.02.2021, 14:24

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 11 февраль куни бироз ёмғир ёғиши мумкин

    10.02.2021, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.