Ижтимоий тармоқларда «Айни дамда Жиззах вилояти Пахтакор туманида номаълум шахслар томонидан ‘самосуд’ қилинмоқда» номли хабар тарқалди. «Сирдарё хабарлари» нашрининг ёзишича, вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан олиб борилган суруштирув ишлари давомида воқеа Сирдарё вилояти Сардоба туманининг Жиззах вилояти билан чегарадош ҳудудида содир бўлганлиги аниқланган.
Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида аниқланишича, фуқаро В.Ж. яқин қариндошлари Д.И. ва унинг уч нафар фарзанди билан томорқа ер майдони талашиб қолган ва уларнинг ўртасида жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Сардоба туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда қоидабузар ҳайдовчиларни суратга олиб, ЙПХга жўнатган фуқарони «самосуд» қилганлар жаримага тортилгани, Ангренда аммасининг қизини ҳимоя қилган йигит уч киши томонидан калтаклангани, Сурхондарёда «самосуд» уюштириб, жанжал содир этган гуруҳга нисбатан жиноий иш очилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)