Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятидаги туман ҳокимларининг айримлари аравани тортмаяпти, улар хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашмаяпти. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Президент вакилиман, деган ҳар бир амалдор халқ манфаати, аҳоли муаммоларига елкадош бўлиши зарур. Энг катта ташвишим — қуйи бўғиндаги ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ташкилот амалдорлари масъулият билан ишламаяпти, масъулиятни ҳис қилмаяпти. ‘Бизга бўлаверади, муаммони туман, вилоят ҳокими ҳал қилади’, деган фикрда кун ўтказишмоқда. Улар бирлашиб, муаммоларни сифат жиҳатдан ҳал қилишмайди.

Ҳар бир депутат ‘Депутат деган мақомга муносибманми?’, деган адолатли саволни ўзига бериши керак. Бир йилда нечта савол бердим? Афсуски, у саволларга ижобий жавоб йўқ. Мудраб ўтирадиган вақт ўтди. Замон ўзгаряпти, вақт ўтаверади, аммо биз эртага кечикамиз, замондан орқада қолиб кетамиз. Депутатлар, талаб қилмаяпсизлар. Депутат дегани — халқ овози, халқ дарди дегани. Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Фарғона вилоятига жўнаб кетганди. Сафар давомида давлат раҳбари Олтиариқдаги узумчилик кооперациясида бўлди, Фарғонадаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариладиган корхонани кўздан кечирди, Vodiy Shoes корхонасига ташриф буюрди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади