Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Элчининг қизи» нафақат Туркияда, балки бутун дунё бўйлаб томошабинларнинг севимли сериалига айланди. Сериал юлдузларининг ёшлиги, қандай ҳаёт кечириши, оилавий муносабатлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энгин Акюрек – Санжар

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Сериалнинг бош қаҳрамони Санжар –Энгин Акюрек 1981 йилда туғилган. Унинг болалиги Анқарада ўтган. Мактабдан кейин Энгин Анқара давлат университетининг икки – тарих ва тилшунослик факультетига ўқишга кирган. У ерда актёрликка қизиқиш пайдо бўлган. Шундан сўнг драма студиясида ўқишни бошлаб, ҳаваскорлар театрида роллар ижро этган. Университетни тамомлагач, «Туркия юлдузлари» телешоусида иштирок этишга қарор қилган. Актёрнинг дебют фильми «Чет эллик куёв» фильми бўлди.

У кейинчалик «Айбсиз айбдор», «Эйлулнинг кичик муаммоси», «Нопок пул, ёлғон севги» фильмларида роль ижро этган. 2015 йилда «Эмми» мукофотига номзод бўлган, шундан сўнг актёр икки йил давомида экранларда кўринмай қолган. Орадан вақт ўтиб, у яна фаолиятини давом эттирди.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

«Элчининг қизи» сериалида Энгин Санжар исмли қаҳрамон образида намоён бўлган. Шахсий ҳаётида бир неча ишқий муносабатлар ҳақида миш-мишлар қулоққа чалинган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири тасдиқланмаган.

Энгин Истанбулнинг энг сокин масканида яшайди. У фильм ва сериалларда роль ижро этиш билан банд. Аммо бошқалар каби ижтимоий тармоқларда фаол эмас, шунингдек, камдан кам ҳолларда ижтимоий тадбирларда пайдо бўлади.

Неслиҳан Атагул – Наре

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Актриса Истанбулда туғилиб ўсган. Унинг отаси ҳайдовчи, онаси эса бутун ҳаёти давомида уй бекаси бўлган. Неслиҳан ёшлигиданоқ ташқи қиёфаси ҳақида мақтовлар эшитиб келган, шунинг учун ҳам унинг онаси Неслиҳанни моделлик карьерасини қуришда ёрдам беришга қарор қилган. 8 ёшида Неслиҳан ўзининг биринчи реклама ролигида, 14 ёшида эса фильмда роль ижро этган. Унинг илк фильми «Биринчи муҳаббат» романтик комедияси бўлиб, кинофестивалда ғолиб бўлган. Мактабни тугатганидан сўнг Неслиҳан театр институтига ўқишга кирган. Бугунги кунда у иштирок этган 10 дан ортиқ рейтинги юқори лойиҳалари мавжуд.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

«Элчининг қизи» сериалида Наре роли учун бутун дунё томошабинлари актрисанинг том маънода мухлисига айланди. Неслиҳан ҳамкасби Кадир Догулу билан 2016 йилда турмуш қурган.

Ураз Кайгилароғлу – Гедиз

Актёрнинг ёшлиги Истанбулда ўтган. Ураз 4 ёшлигида отасидан айрилган. Шунинг учун у ёлғиз онаси билан яшаган. Ураз ўз дебютини 2008 йилда ўтказган. Ўша йилдан бошлаб у актёрлик фаолиятини бошланган. У 15 дан ортиқ фильмларда, шунингдек, ўзини телебошловчи ва модель сифатида ҳам синаб кўрган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Ураз «Эгей денгизининг балиқлари» сериалидаги иштирокидан сўнг машҳурликка эришди. 2019 йилда у «Элчининг қизи» сериалида актёрлар таркибига қўшилди ва картинада Гедиз ролини маҳорат билан ижро этди. Ураз ҳам асосий ролларни ижро этмасада, мухлислари етарлича. Уразнинг шахсий ҳаёти ҳақида қизиқувчилар кўп. Актёр Мелис Ишитен билан турмуш қуриб, Ада исмли қиз фарзанд кўрган. Лекин 2019 йил оиласи билан ажрашган. Ҳозирда улар ажрашиб кетганига қарамай, дўстона муносабатни сақлаб қолган.

Гонжа Жиласун – Халисефе

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Актриса 1966 йилда Истанбулда туғилган. Мактабни тугатгач, тарих факультетига ўқишга кирган, шу билан бирга, географияни ўқиган. Шундан сўнг Гонжа Тил кафедрасида олий бакалаврни давом эттирган ва у ерда саҳна нутқи бўйича билимларни ўзлаштирган. У ўзининг профессионал актёрлик фаолиятини 40 ёшдан кейин бошлаган.

Гарчи у фильмларда иккинчи даражали ролларни ижро этсада, талайгина мухлислар орттирган. Актриса узоқ вақтдан буён Энгин Хизаржи билан бир оила бўлиб яшаб келмоқда. Аёл карьерасининг энг юқори чўққисида ва ҳозирча нафақага чиқмоқчи эмас.

Эрхан Алпай – Акин

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Актёр 1985 йилда Истанбулда дунёга келган. Мактабни тугатгач, Истанбул университети давлат консерваториясининг пантомима факультетига ўқишга кирган. Эрхан биринчи марта экранга 2011 йилда чиққан. Актёр «Муҳаббат изтироби» фильмида Хакан роли билан машҳур бўлган. Ушбу картина билан у сериаллардаги карьерасини бошлаган. Ҳозирда эса энг юқори рейтингга эга бўлиб турган «Элчиниг қизи» сериалида роль ижро этмоқда.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Шунингдек, актёр ижтимоий тармоқларда ҳам анча фаол. У шахсий ҳаётини омма билан баҳам кўришни ва обуначилари билан суҳбат қуришни яхши кўради. Актёр Арзу Яман исмли қизга кўнгил қўйгани ҳам маълум.

Тулин Язкан – Менекше

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Истанбулда туғилиб ўсган Тулин ёшлигиданоқ санъатга қизиққан. У мактаб театрининг спектаклларида қатнашган, мустақил равишда сценарийлар ёзган. Мактабни тугатганидан сўнг Тулин Бейкент университетининг ҳайкалтарошлик факультетига ўқишга кирган. Шу билан бирга журналистика ва немис тилларида таҳсил олган. Актрисага 2016 йилда намойиш этилган «Бодрум эртаги» телесериали машҳурлик келтирган. Шундан буён актриса бирин-кетин бир неча картиналарда суратга тушиб келмода.

Актриса «Элчининг қизи» сериалида Санжарга ошиқ бўлган Менекше исмли қиз ролини ижро этади. Унинг шахсий ҳаёти ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас. Баъзи манбаларга кўра, Энгин ва Тулин орасида ишқий муносабат бўлган, аммо ёшларнинг ўзи ушбу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Догукан Полат – Яхё

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Актёр Истанбулда оддий оилада туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Anadolu университетининг социология факультетига ўқишга кирган. Ўқиш пайтида Догукан бу самарасиз касб эканини тушунди ва актёрлик ҳақида қўшимча маълумот олишга қарор қилган. У 2009 йилдан актёрлик фаолиятини бошлаган. Актёр шахсий ҳаёти тафсилотлари билан бўлишишни ёқтирмайди. Фақатгина унинг оила қурмагани маълум, холос.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди