Тошкентда божхоначилар 415 миллион сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида хорижий давлат фуқаролари Б.О. ва М.В. томонидан ижарага олинган уйлар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида мазкур хонадонларда умумий қиймати 415,5 миллион сўмлик 4155 дона California бренди остидаги сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 1 миллиард сўмлик парфюмерия ва тиббиёт анжомларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)