Ижтимоий тармоқларда баландлиги салкам 100 метрга тенг Қримдаги Учан-Су шаршараси музлаб қолгани тасвирланган суратлар тарқалди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Instagram фойдаланувчилари томонидан эълон қилинган фото ва видеолардан кўриш мумкинки, Учан-Су қиялигини муз қоплаган. Шаршаранинг ўзи эса ҳозирда сумалаклар ва қор жамланмасини ёдга солмоқда.
«Учаётган сув» дея таржима қилинувчи Учан-Су шаршараси Ялтадан 6 километр ғарбда жойлашган. У Қрим яриморолидаги энг баланд шаршара ҳисобланади, баландлиги 98,5 метрга тенг.
«Афтидан, муз яриморолга ёпирилган совуқ арктик ҳавоси натижасида пайдо бўлган», — дейилади хабарда.
https://www.instagram.com/p/CKMvqihplcu/?utm_source=ig_embed
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шаршара тез орада ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.
Аввалроқ Қашқадарёдаги Ҳисор қўриқхонасида жойлашган Сувтушар шаршараси музлаб қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: «Ташморе»нинг юзаси музлаб қолди (видео)
Изоҳ (0)