• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Озарбайжонларни қон йиғлатган «Қора январь». Бокудаги январь қирғинига 31 йил бўлди

    Бундан роппа-роса 31 йил олдин, 1990 йил 20 январда СССР мудофаа вазири Дмитрий Язовнинг буйруғи билан Бокуга совет армияси қўшинлари олиб кирилди. Натижада юздан ортиқ одам миллатлараро босқин ва совет армиясининг қонли операцияси қурбонига айланди. Уларнинг аксарияти озарбайжонликлар эди. Ўша кунларнинг воқеалари тарихга «Қора январь» номи билан кирди. «Дарё» сана муносабати билан мазкур воқеа ҳақида ҳикоя қилади. 

    Озарбайжон ва Арманистон муносабатлари тарихи

    Қадим замонлардан бери озарбайжонлар ва арманлар ёнма-ён яшаб келган. Илгари озарбайжонлар Арманистонда энг катта этник қисмлардан бири бўлган. Брокгауз ва Эфроннинг энциклопедик луғатига кўра, 19-асрнинг охирига келиб озарбайжонлар ўша пайтдаги Эриван вилояти аҳолисининг 37 фоизидан кўпроғини ташкил қилган ва Эриванни (ҳозирги Арманистоннинг пойтахти Ереван) ўз ичига олган еттита вилоятнинг тўрттасида озарбайжонлар кўпчиликни ташкил қилар эди.

    ХХ асрда икки миллат ўртасидаги турли низолар таъсирида муносабатлар кўплаб синовлардан ўтди. Халқаро экспертлар қайд этишича, бу синовлар даврида озарбайжонлар Арманистонда этник ва ижтимоий камситишларга дучор бўлган «соқов меҳмонларга» айланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Арманистонда биринчи этник тозалаш Россия империяси қулаганидан кейин бошланди. Эркинлик ҳавосидан маст бўлган маҳаллий миллатчилар ўз қоидаларини ўрнатишга киришди. Арманистонда оммавий равишда мусулмонларни қувиш бошланди . У ердан қувилган озарбайжонларнинг деярли барчаси Озарбайжонга қочиб кетди. Шунга қарамай, озарбайжонликлар Арманистонда ўзларининг мавқейини сақлаб қолди ва 1939 йилга келиб уларнинг сони республикада 131 минг кишига етди.

    1947 йилда Арманистон ССР Коммунистик партиясининг биринчи котиби Григорий Арутинов Арманистондан «ихтиёрий равишда» 100 минг озарбайжоннинг  ўз ватанига кўчиб ўтишига сиёсий йўллар билан эришди. Бўшаган жойларни чет элдан келган арманистонлик репатриантлар эгаллаб олди. Натижада, 1959 йилга келиб Арманистоннинг мусулмон аҳолиси сони 107 минг кишига, 1989 йилга келиб эса 84 минг кишига камайди.

    Қайта қуриш даврининг биринчи йилларида миллатлараро низолар қайд этила бошланди. 1987 йил ноябрь ойида Арманистоннинг Кафан вилоятида озарбайжонларга қарши бир қатор ҳужумлар содир бўлди. Одамлар зўравонликларга дош беролмай, уйларини тарк этишга мажбур бўлди. 1988 йил январь ойида озарбайжонлик қочқинлар Кафан минтақасидан қочиб кетди. Уларнинг кўпчилигида калтакланиш ва таҳқирланиш аломатлари бор эди.

    Арманистонда мусулмон аҳолига нисбатан нафрат кучайиб кетди. Фақатгина 1988 йилнинг ноябрида 25 озарбайжонлик ўлдирилди. БМТнинг Қочқинлар агентлиги маълумотларига кўра, қолган озарбайжонликлар Арманистонни деярли 1991 йилгача тарк этган.

    Этник зўравонлик Арманистонда озарбайжонларнинг қолдирган маданий изларини йўқ қилиш билан бирга кечди. 1990 йилда Ереванда даҳшатли ҳодиса юз берди: бульдозер Вардананц кўчасидаги масжиддан бир дона тош қолдирмасдан бузиб ташланди. Бошқа бир диний бино — Мовий масжид — форсча номга ўзгартирилиб, бошқа мақсадда фойдаланишга ўтди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1990 йил 19 январь

    СССР Олий Кенгаши Президиуми Горбачёв томонидан Бокуда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни қабул қилади. Фармонга мувофиқ, фавқулодда ҳолат 20 январь соат 00: 00 дан бошлаб ишлай бошлади.

    Фармон процедурани жиддий бузган ҳолда қабул қилинди. СССР Конституциясининг 119-моддаси 14-бандига биноан фавқулодда ҳолатни жорий этишнинг зарурий шарти ушбу масалани Иттифоқ Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг кўриб чиқиши ҳисобланади. Озарбайжон Олий Кенгаши Раёсатининг раиси Элмира Кофарова 1990 йил 20 январда радиодаги нутқида республика суверенитетининг қўпол равишда бузилиши ва Бокуда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан қаттиқ норозилик билдирди. Кофарова Озарбайжон ҳукумати ва маъмурияти фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилмаганига ва бундай қарорга розилик бермаганлигига ишонтирди.

    Тахминан, соат 19:00 да телемарказда номаълум тарзда энергия блоки портлатилди, бу республикада телевизион кўрсатувларни тўхтатди. Кейинчалик «Красная звезда» газетасида келтирилган версияга кўра, портлаш «маҳаллий экстремистлар» томонидан амалга оширилган. Озарбайжон фаоллари раҳбарларининг сўзларига кўра, куч блокини ички қўшинлар аскарлари портлатиб, фаоллар раҳбарияти томонидан қўшин киритилиши тўғрисида халққа мурожаат қилишига йўл қўймаслик керак эди.

    Телевизион кўрсатувларнинг тугатилишининг бевосита натижаси шундан иборатки, Боку аҳолиси фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва шаҳарга қўшин киритилиши тўғрисида билмаган. Боку аҳолисининг аксарияти фавқулодда ҳолат жорий этилиши тўғрисида фақат соат 05:30 да радиоэшиттиришдан ва вертолётлардан тарқалган варақалардан билиб олди.

    20 январь

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1990 йил 19 январдан 20 январга ўтар кечаси, ярим тундан сўнг дарҳол Совет армияси бўлинмалари Бокуга кира бошлади. Озарбайжон тарихчиларининг фикрига кўра, қўшин киритилишидан мақсад Халқ фронтини мағлуб этиш ва Озарбайжонда Коммунистик партиянинг кучини сақлаб қолиш эди.

    Бокуга жанубдан кирган кўпгина қўшинлар маҳаллий гарнизонлардан кўтарилган, шунинг учун улар шаҳарга борадиган йўл билан жанг қилишлари шарт эмас эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шимолдан олиб келинган қўшинлар Бокуга душман шаҳри сифатида кирган. Танклар тўсиқлар устидан ўтиб, йўлда кетаётган машиналарни ва ҳатто тез ёрдам машиналарини эзиб ташлади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аскарлар қочаётган одамларга ўқ узган, ярадорларни қириб ташлаган. Тинч фуқароларни олиб кетаётган автобусга ўқ узилди ва кўплаб йўловчилар, шу жумладан, ўн тўрт ёшли қизча ҳалок бўлди.

    Армия қурол ишлатиб, Aэропортовское шоссесида, Тбилиси проспектида ва шаҳарга олиб борадиган бошқа йўлларда пикетларни ёриб ўтди. Энг шиддатли жанглар Сальян казармаси ҳудудида бўлиб ўтди. Шунингдек, Баилов ҳудудида, «Боку» меҳмонхонаси яқинида, бир қатор шаҳар атрофи аҳоли пунктларида қонли тўқнашувлар содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра ҳукумат биноси  кучли ўққа тутилган.

    Ҳарбийларнинг мақсади Боку порти бўлиб, у ерда, разведка маълумотларига кўра, Халқ фронти штаб-квартираси «Сабит Оружев» моторли кемасида жойлашган эди. Экипаж аъзолари халқ фронтини қўллаб-қувватлаган бир нечта нефть танкерларининг портга киришининг олдини олиш учун Боку портига киришни тўсиб қўйди.

    20 январга ўтар кечаси юз ўттиз киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар яраланди. Камида йигирма битта аскар вафот этди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асоратлар ва хотира

    1994 йил февраль ойида Озарбайжон прокуратураси Озарбайжоннинг собиқ президенти Аяз Муталибовни ҳибсга олишга ордер берди. Озарбайжон Миллий Мажлисининг ўша йил 29 мартдаги «1990 йил 20 январда Бокуда содир бўлган фожиали воқеалар тўғрисида» ги фармонига биноан Горбачёв, Везиров («тажовузнинг бевосита ташкилотчиси ва иштирокчиси сифатида»), Муталибов, Ҳусейнов ва Озарбайжон ССР Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг иккинчи котиби Поляничко («жиноятнинг бевосита шериклари сифатида») содир бўлган воқеалар учун жавобгардир ва Олий Совет Президиумининг собиқ раиси Элмира Кофарова ва Озарбайжон ССР Коммунистик партияси Боку шаҳар қўмитасининг биринчи котиби сиёсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади. Улар  Совет империясининг ҳарбий қисмларини Боку шаҳрига киритиш билан боғлиқ бирон-бир аниқ чораларни кўрмагани ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминламаганлиги учун айбланди. Бироқ Кофарова ва Поляничкога қарши жиноий иш уларнинг ўлими сабабли бекор қилинди.

    2003 йил март ойида Озарбайжон прокуратурасининг Оғир жиноятлар бўйича тергов бошқармаси СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёвга нисбатан конституцияни бузганлиги учун жиноий иш қўзғатди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Озарбайжонда 20 январь мотам куни деб эълон қилинди ва Миллий мотам куни сифатида нишонланади. Шу куни озарбайжонликлар «Шаҳидлар хиёбони» ни зиёрат қилади, қабрларига гул қўйди. Озарбайжонга расмий ташриф билан келган шахслар ҳам «Шаҳидлар хиёбони»га ташриф буюради.

    «Қора январь» воқеаларини ёдга олиб, «11-қизил армия» деб номланган Боку метросининг бекати «20 январь» деб ўзгартирилди.

    Абдулазиз Акрамов тайёрлади

    20.01.2021, 16:57   Изоҳ (0)   37932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда карантин муддати узайтирилди. Аҳолига тиббий ва респираторли ниқобларни тақиш мажбурий қилинди

    20.01.2021, 15:08

    АҚШ президентларининг инаугурациялари қандай ўтган? Энг эсда қоларли маросимлар (фото)

    20.01.2021, 14:31

    Дональд Трамп 73 кишини афв этди. Улар орасида ўзи ва оила аъзолари йўқ

    20.01.2021, 13:33

    Вашингтонга инаугурация чоғида тартибни таъминлаш учун 25 минг нафар Миллий гвардия ҳарбийлари етиб келди

    20.01.2021, 12:12

    Дональд Трамп хайрлашув нутқини эълон қилди (видео)

    20.01.2021, 11:59

    АҚШ дунёда биринчи бўлиб Хитойни уйғурларга нисбатан геноцидда айблади. Концлагерлардаги миллионлаб одамлар, қийноқлар ва мажбурий стерилизация сабабли

    20.01.2021, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Dyson қулупнай етиштиришга мўлжалланган улкан машинани тақдим этади

    Лайфстайл | 2 июл, 20:50

    Тошкентдаги кўчалардан бирида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:40

    “Сиз мамлакат ҳудудий яхлитлигини тикладингиз”. Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон эришаётган юксак натижалардан хурсандлигини айтди

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:31

    АҚШнинг Калифорния бошчилигидаги йигирмата штати Трамп маъмуриятини судга берди

    Дунё | 2 июл, 20:20

    Қорақалпоғистонда қарийб 75 млрд сўмлик туризм зонаси қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:10

    Бектемирдан ўтувчи автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 5 кунга бир томонлама ёпилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    Дунё | 2 июл, 19:45

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.