Жазоир ва Марокашда қор шу қадар кўп ёғганидан бир қатор кенгликлар оқ рангли баланд қор уюмлари ва порлаётган муз кўллари маконига айланиб қолди. Бу ҳақда иккала араб давлатининг метеорологик хизматига таяниб, Esquire хабар берди.
Саҳрои Кабирнинг қум барханларига ёғган қор ажойиб нақшларни ҳосил қилган. Кўплаб маҳаллий аҳоли ва сураткашлар ушбу барханларни томоша қилиш учун отланган. Қор ҳатто Жазоирдаги Айн-Сефра аҳоли пунктига ҳам ёғиб, транспорт муаммоларини юзага келтирган, ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -3 даражага тушиб кетган. The Daily Mail’нинг ёзишича, мазкур ҳудудларга қор ярим асрдан буён биринчи маротаба ёғган.
Паст ҳаво ҳарорати ва кучли ёғингарчилик Саудия Арабистонида ҳам қайд этилган. Марокаш шимолидаги Риф тоғли туманларида, шунингдек, Ўрта ва Юқори Aтласда қор уюмлари юзага келган.
Мавзуга доир: Африкада қор ёғди (фото+видео)
Изоҳ (0)