Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони Александр Поветкин (36-2-1, 25 КО) ва Диллиан Уайт (26-2, 18 КО) ўртасидаги реванш жанги 6 март куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Matchroom Boxing маълум қилди. Боксчилар жангга тайёргарликни бошлаб юборди.
Аввалига ушбу боксчилар ўртасидаги реванш 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши эълон қилинганди. Бироқ Поветкинда коронавирус аниқлангач, беллашув қолдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Поветкин 23 августда Уайтга қарши жанг олиб борган ва бешинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)