«Барселона» президентлиги сайловлари аввалдан режа қилинганидек 24 январда бўлиб ўтмайдиган бўлди.
Каталония ҳукумати антикоронавирус чекловлари туфайли овоз берувчиларнинг аксар қисми сайловларда иштирок этолмаслигини клубга маълум қилган.
«Барселона» почта орқали овоз бериш масаласини таклиф қилган, бироқ ҳукумат рухсат берган тақдирда ҳам бу чорани амалга ошириш учун қонунга ўзгартиришлар киритиш кераклиги ва бу ҳам вақт талаб қилиши айтилган.
Шундан кейин «Барселона» президентлигини вақтинча бажарувчи Карлес Тускец ва уч номзод — Жоан Лапорта, Виктор Фонт, Тони Фрейша иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда томонлар сайловларни 7 март кунига қолдириш қарорига келди. Суҳбат жараёнида бошқа саналар ҳам тилга олинган, бироқ иштирокчилар 7 март кунини маъқул кўрган, дея хабар қилмоқда Marca.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)