Аксарият аёллар тўй маросимларига, туғилган кун базмларига, албатта, пардоз қилиб боради. Бунинг учун кўпроқ гўзаллик салонлари хизматидан фойдаланади. Бироқ макияж пайтида мастернинг қандай косметик воситаларни ишлатаётганига аҳамият бермай, катта хатога йўл қўяди. Боиси бошқа мижозларга ишлатилган кист, лаб бўёғи ва тушлардан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Таниқли визажист Юлдуз Ражабова соч ва юз парвариши борасида аёллар ҳар куни йўл қўядиган хатолар ҳақида айтиб ўтди.

Скрин: YouTube

Тушдан фойдаланаётганда унинг оғзини бармоғингиз билан беркитиб олинг

Одатда кўпчилик опа-сингилларимиз туш ишлатишдан олдин унинг чўткасини бир неча бор босим билан киргизиб чиқаради. Ҳеч қачон тушни бундай ишлатиш мумкин эмас. Чунки тушнинг ичига ҳаво кириб, унинг сифати тез бузилишига олиб келади.

Скрин: YouTube

Фойдаланишдан олдин чўткани шунчаки бир марта енгил айлантириб олинг ва ишлатаётганда туш оғзини бармоғингиз билан беркитиб туринг. Тушга қанчалик кам ҳаво кирса, у шунчалик кўп вақт сизга хизмат қилади.

Сочингизни тўғри қуритишни ўрганинг

Аксарият аёлларимиз одатда фендан фойдаланаётганда сочларини пастдан бошлаб қуритишни бошлайди. Аммо сочга паст қисмидан иссиқ ҳаво бериш унинг чигаллашишига ва палапартиш қуришига олиб келади.

Скрин: YouTube

Шунинг учун фенда сочларимизнинг тепасидан пастга қараб, қўлларимиз билан силаб қуритишимиз керак. Шу ҳолатдаги сочлар шишиб ҳам кетмайди, чигал ҳам бўлмайди.

Скрин: YouTube

Юз упасидан кунда бир маротаба фойдаланинг

Кўпчилик опа-сингилларимиз кун давомида юз упасидан бир неча маротаба фойдаланишади. Уни устма-уст суртиш тўғри эмас. Сабаби мазкур косметик воситадан пардоздан сўнггина фойдаланган маъқул. Қолган вақт уни такрор ишлатиш тавсия қилинмайди.

Скрин: YouTube

 Сочларингизни узунлиги бўйлаб тараманг

Скрин: YouTube

Кўпчилик аёлларимиз сочни тепа қисмдан бошлаб тарайди. Афсуски, бундай усулда тараш сочларнинг тез синишига ва гуллашига олиб келади. Шунинг учун сочни учидан бошлаб, чигалларини ечиб тараш лозим. Бу усулда таралган сочларга шикаст етмай, тез ўсади.

Скрин: YouTube

 Соч ювганингизда, албатта, соч бальзамидан фойдаланинг

Аксарият опа-сингилларимиз «Сочимни ўзим турмаклайман. Аммо сочларимнинг учи дағал, жонсиз, қуруқ бўлиб қолган. Битта рўмол тақиб ёки свитер кийиб ечсам, сочларим тўзиб кетади», дейишади.

Скрин: YouTube

Бундай муаммоларга дуч келмаслик учун ҳар сочингизни ювганингиздан сўнг, албатта, бальзамдан фойдаланинг. Лекин баъзи аёлларимиз сочимга бальзам сурмайман, чунки тўкилади дейди. Агар бальзам соч илдизига эмас, учларига сурилса, турмаклар чиройли чиқади.

Пардоз вақтида ишлатилаётган косметик воситаларга эътиборли бўлинг

Аксарият аёлларимиз тўй маросимларига, туғилган кун базмларига, албатта, пардоз қилишади. Бунинг учун кўпроқ гўзаллик салонларидаги мастерлар хизматидан фойдаланади. Бироқ макияж пайтида мастернинг қандай косметик воситаларни ишлатаётганига аҳамият бермайди.

Скрин: YouTube

Юзингиз аввало ўзингизга керак. Шунинг учун пардозчининг ишлатаётган ҳар бир косметик воситасига эътиборли бўлиш керак, мисол учун, лаб қалами. Мастер сизни лабингизга ишлатишдан олдин уни, албатта, учлаб олиши шарт. Сабаби сиздан олдинги мижознинг лабидаги инфекциялар қаламнинг учида қолган бўлиши мумкин. Ҳар доим лаб қаламидан учлаб фойдаланишни унутманг.

Скрин: YouTube

 Лаб бўёғи янги чўтка билан сурилиши керак

Скрин: YouTube

Бу хатолик ҳам айнан косметик воситалар билан боғлик. Гўзаллик салонида визажист сизга лаб бўёғини чўткасида суртмаслиги керак. Чунки юқорида айтганимдек, сиздан олдинги мижозга уни суртган бўлса, микроб чўткада қолиб кетади ва бу сизга ўтиши мумкин. Шунинг учун лаб бўёғини суришдан олдин уни темир юзага чиқариб, янги кист ёрдамида суриши лозим.

Скрин: YouTube

Ҳеч қачон дугонангизнинг туш ёки кўз учун мўлжалланган қаламларидан фойдаланманг.

Скрин: YouTube

Айнан шу косметика воситаларида кўз ва киприкларда бўладиган инфекциялар сақланиб қолиши ва ишлатган вақтингизда сизга ўтиши мумкин.

Скрин: YouTube

Сўнгги хатолик қош бўяш билан боғлик. Кўпчилик аёлларимиз қошларини барча қисмини бир хил рангга бўяб олади. Лекин четдан қараганда бу жуда хунук кўринади. Шунинг учун қошнинг олди қисми сал очроқ, кейинги қисмлари эса тўқлашиб бориши керак.

Скрин: YouTube