Британиянинг Select Car Leasing портали Буюк Британияда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтиш бўйича омадсиз уринишлар статистикасини эълон қилди. Унда назарий имтиҳонда 157 маротаба йиқилган эркак рекордчига айланган, деб ёзади Motor.

Фото: «Gov.uk»

Британиялик машина ҳайдаш назариясини 158-уринишда топширишга муваффақ бўлган. Эркак имтиҳонларнинг биринчи қисми учун 3,6 минг фунт стерлинг сарфлаган. Антирейтингнинг иккинчи поғонасидан 30 ёшли аёл ўрин олган — у назарий имтиҳондан 117 маротаба йиқилиб, 2961 фунт тўлаган.

«Оғир» ўқувчилар Топ-3 лигига 72 ёшли нафақахўр якун ясади: эркак 3,2 минг фунт тўлаб, 73-уринишда назарий имтиҳонни топширган. Буюк Британияда ҳар бир назарий тест 23 фунт стерлинг туради.

Буюк Британияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳон дунёдаги энг қийинларидан бири ҳисобланади. Имтиҳоннинг назарий қисмидан ўтиш учун 50 та саволнинг камида 43 тасига тўғри жавоб бериш керак.