• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойда миллиардер Линь Ци заҳарланишдан вафот этди. Полиция унинг ҳамкасбини қўлга олди

    25 декабрь куни Хитойда «Game of Thrones: Winter Is Coming» стратегияси орқали машҳурликка эришган ўйин ишлаб чиқарувчи Yoozoo Group компанияси асосчиси ва раҳбари миллиардер Линь Ци  вафот этди, деб ёзади Meduza. У 39 ёшда эди. Yoozoo директорлар кенгаши 26 декабрь куни унинг ўлими ҳақида баёнот эълон қилди, аммо бунинг сабабини келтирмади.

    Фото: Yoozoo Group

    Фото: Yoozoo Group

    Сал кейинроқ Шанхай полицияси Линь Ци  заҳарланганини маълум қилди. Бизнесменнинг ўлимига алоқадорликда гумонланиб, унинг Сюй фамилияли 39 ёшли ҳамкасби қўлга олинди. Полициячилар маълум қилишича, 17 декабрь куни эҳтимолий заҳарланиш белгилари билан Линь Ци  ётқизилган касалхонадан уларга хабар берилган. Текширув чоғида полиция жиноятни катта эҳтимол билан бизнесменнинг ҳамкасби содир этган деган хулосага келган.

    Полиция қўлга олинган одам ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмади. Иш доирасида Yoozoo компаниясининг кино ишлаб чиқариш бўлими раҳбари Сюй Яо қўлга олинган бўлиши мумкин, дея хабар қилади Пекиннинг Caixin нашри ўйин саноатидаги аноним манбаларига таяниб. Уларнинг сўзларига кўра, Сюй Яо Yoozoo’да «Уч жисм муаммоси» сериали — хитойлик фантаст-ёзувчи Лю Цисиннинг шу номли романи адаптацияси устида ишлаган, асар инглиз тилига таржима қилинганидан кейин кенг жамоатчилик эътирофига тушган. Ушбу сериал Netflix стриминг сервисига чиқарилиши режалаштирилган эди.

    Заҳарланишдан аввал компания раҳбари ва унинг қўл остидаги ходим ўртасида низо чиққан бўлиши мумкин, деб ёзади The Hollywood Reporter Хитой нашрларига таяниб. Уларнинг тахминларига кўра, Линь Ци  бир пиёла пуэр чойи ёрдамида заҳарланган. Аммо Variety қайд этишича, ҳозир бу версия асосий бўлмай қолган. ХХР Коммунистик партиясига алоқадор Хитой ОАВларида Сюй компания раҳбарини «ишга алоқадор келишмовчиликлар» сабабли заҳарлагани, бунинг учун доридан фойдалангани ҳақидаги версия айтилмоқда. Бошқа манбалар Линь Ци  бир неча хил заҳарлар аралашмаси билан заҳарланганини тахмин қилмоқда.

    Линь Ци Yoozoo’га 2009 йилда асос солган. Компания аввало видеўйинлар чиқарувчи студия сифатида машҳур. «Тахтлар ўйини» сериали асосида яратилган «Game of Thrones: Winter Is Coming»’дан ташқари, унинг портфелига, хусусан, «League of Angels» ва «Drakensang Online» онлайн роль ўйнаш ўйинлари киради. Бундан ташқари, Хитойнинг Tencent холдинги билан бирга яратилган «Brawl Stars» мобил ўйини ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди.

    2014 йилда Yoozoo компанияси фильм яратиш билан шуғуллана бошлади. Бир йилдан кейин у «Уч жисм муаммоси» романини экранлаштириш ҳуқуқини қўлга киритди. Дастлаб компания китобни мустақил экранлаштирмоқчи эди, аммо 2020 йил сентябрда Netflix билан шу китоб асосида сериал чиқаришга келишиб олди. Линь Ци  «Тахтлар ўйини» сериали шоуранерлари Дэвид Бениофф ва Ден Вайс билан бир қаторда, лойиҳанинг продюсерларидан бирига айланди.

    Линь Ци Hurun Report талқини бўйича Хитойнинг энг бой тадбиркорлари рўйхатида 870-ўринни эгаллаган эди. Унинг бойлиги 6,8 миллиард юань (бир миллиард доллар)га баҳоланган.

    30.12.2020, 17:37   Изоҳ (0)   37847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: COVID-19’га қарши вакцинация турли мамлакатларда қандай кечмоқда?

    30.12.2020, 17:08

    ЖССТ келажакда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай бўлиши ҳақида фикр билдирди

    30.12.2020, 16:36

    Навальнийга қарши янги жиноят иши қўзғатилди. У хайрия сифатида йиғилган 356 млн рублни ўғирлашда гумонланмоқда

    30.12.2020, 15:35

    Бир кеча-кундузда дунё бўйлаб қарийб ярим миллион кишида COVID-19 аниқланди

    30.12.2020, 14:50

    Фото: Хорватиядаги 6,2 магнитудали зилзила оқибатлари

    30.12.2020, 13:09

    АҚШда ҳам коронавируснинг «британча» штамми аниқланди

    30.12.2020, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.