• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальнийга қарши янги жиноят иши қўзғатилди. У хайрия сифатида йиғилган 356 млн рублни ўғирлашда гумонланмоқда

    Россия Тергов қўмитаси (ТҚ) Алексей Навальнийга қарши янги жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Meduza.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Тергов версиясига кўра, Навальний, ККФ (Коррупцияга қарши кураш фонди) ва бошқа нотижорат фондларнинг «ҳақиқий раҳбари сифатида», «бошқа шахслар билан ҳамкорликда» хайрия сифатида йиғилган ва фақат фонд мақсадлари учун мўлжалланган 588 миллион рублнинг 356 миллионини шахсий мақсадлари йўлида сарфлаган. ТҚ қайд этишича, Навальний бу пулга кўчмас мулк ва моддий қийматликлар сотиб олган, шунингдек, харажатлар учун, шу жумладан, чет элдаги ҳордиқ учун ишлатган. «Шу тариқа, фуқаролардан йиғилган маблағлар ўғирланган», дейилади идора пресс-релизида. Жиноят иши уюшган гуруҳ томонидан ўта йирик миқдорда содир этилган фирибгарлик ҳақидаги модда бўйича қўзғатилган, у 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутади.

    Навальний янги ишни ўзининг заҳарланиши бўйича текширув билан боғлади. «Мен роликда ўша пайт айтган эдим, улар мени ўша самолётда ўлмаганим ва кейин ўз қотилларимни қидирганим учун қамоққа тиқишга уриниб кўради деб. Ҳамма нарсанинг ортида шахсан Путин турганини исботлаганим учун», — деб ёзди сиёсатчи Instagram’да. У «уни ўлдиришга урингунларича ҳам жим турмаганини, энди эса ундан ҳам баттар бўлиши»ни қўшиб қўйди. Навальнийнинг ҳудудий штаблари тармоғи раҳбари Леонид Волков, ўз навбатида, ККФ ва штаблар хайриячилар қаршисида ҳам, Россия Адлия вазирлиги қаршисида ҳам очиқчасига йилда бир марта барча хайриялар ҳақида ҳисобот беришини эслатди. «Мамлакатимиздаги энг катта краудфандинг кампаниясини ‘фирибгарлик’ деб эълон қилиш — КФФнинг бутун Россия бўйича юз минглаб тарафдорлари юзига тупуриш демакдир», — деб ёзди Волков Telegram’да.

    Жазоларни ижро этиш федерал хизмати бир кун аввал Навальнийга шартли муддатни ҳақиқийсига алмаштириш билан таҳдид қилган эди — «Ив Роше» иши бўйича. Идора Германияда бўлиб турган Навальний шартли ҳукм мажбуриятларини бажармаётгани (у 30 декабргача синов муддатида турибди) ва жиноий-ижро инспекцияси назоратидан бўйин товлаётганини маълум қилди. The Lancet журналидаги, сиёсатчининг «Новичок» гуруҳидаги заҳар билан заҳарлангани ҳақидаги мақолага таяниб, Жазоларни ижро этиш федерал хизмати 12 октябргача Навальнийда «касалликнинг барча оқибатлари ўтиб кетгани»ни айтди ва 29 декабрь куни эрталаб соат 9 да идоранинг Москвадаги филиалига етиб келишни талаб қилди, акс ҳолда синов муддати шартлари бузилгани учун ҳақиқий муддат тайинлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ваъда берди. 29 декабрь куни эса Жазоларни ижро этиш федерал хизмати судга мурожаат қилиш-қилмаслиги борасида ҳеч қанақа баёнот эълон қилмади.

    Янги жиноят иши — ККФга нисбатан очилган хайриялар билан боғлиқ иккинчи ишдир. 2019 йил ёзида Москвадаги оммавий норозиликлар фонида ТҚ фонд ходимларига қарши пул ювиш ҳақида жиноят иши очган эди. Тергов версиясига кўра, 2016—2018 йилларда улар жиноий йўл билан қўлга киритилган нақд пулларни банкоматлар орқали турли банклардаги ҳисобларга киритган, сўнг бу маблағлар ККФга ўтказилган. Дастлаб бир миллиард рубль ҳақида гап борган, сўнг сумма 75 миллионгача туширилган. ККФ офисларида бир неча марта тинтув ўтказилган, фонд ходимлари сўроқ қилишга чақирилган. Ҳозирги пайтгача ҳеч кимга айблов эълон қилинмаган, иш ёпилгани ҳақида ҳам хабар берилмаган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Россияни Навальнийнинг заҳарланиши борасида фитна назарияларини яратишда айблади. АҚШ янги санкцияларни тайёрлаётгани хабар берилди
    • Россия ФХХ Навальнийнинг ўз қотили билан суҳбати акс этган ёзувни сохта деб атади
    • «Мен ўз қотилимга телефон қилдим. У тан олди» — Алексей Навальний ФХХ ходимлари билан ўзининг заҳарланиши бўйича гаплашгани акс этган видеони эълон қилди

    30.12.2020, 15:35   Изоҳ (0)   13684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир кеча-кундузда дунё бўйлаб қарийб ярим миллион кишида COVID-19 аниқланди

    30.12.2020, 14:50

    Фото: Хорватиядаги 6,2 магнитудали зилзила оқибатлари

    30.12.2020, 13:09

    АҚШда ҳам коронавируснинг «британча» штамми аниқланди

    30.12.2020, 12:26

    Дунё океанига бир ярим миллиарддан ортиқ ишлатилган ниқоб ташланган

    30.12.2020, 09:11

    Дунёда биринчи бўлиб Pfizer вакцинаси билан эмланган аёл иккинчи дозани ҳам қабул қилди

    30.12.2020, 08:43

    Байден Трамп маъмуриятини ишларни топшириш жараёнидаги масъулиятсизликда айблади

    30.12.2020, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.