Венгриялик сураткаш Петер Чаквари ўзининг «Митти жой» номли фотолойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Унда хаёлий олам тасвирланган бўлиб, одамлар тасвири атайлаб кичрайтирилган. Уларни кундалик буюмлар қуршаб олган, бироқ ўлчамлар орасидаги фарқ сабаб лойиҳа ажойиб кўриниш касб этган.
Муаллиф фуд-сураткаш сифатида иш бошлаган, шу сабабли суратларда турли овқатлар расми кўп учрайди. Аввалига эътибор буюмлар ва шаклларнинг ўзаро фарқига қаратилган, кейинроқ эса Чаквари атрофдаги объектлар ва фонга кўпроқ эътибор қарата бошлаган. Муаллиф асосан кундалик ҳаётини миниатюрада ифодалаган.Хаёлий митти олам: кичрайтирилган инсонлар яшайдиган реаллик қандай кўринишга эга? (фото)
×
Изоҳ (0)