• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    26 декабрь – барча замонларнинг трагедияси «Қирол Лир» пьесаси илк бора саҳна юзини кўрган кун

    Бетакрор драматург Шекспир қаламига мансуб «Қирол Лир» пьесаси ёзилган ва саҳнада намойиш этилган вақти тўғрисида аниқ манба сақланиб қолмаган бўлса-да, асар 1603—1606 йиллар орасида ёзилган, деб тахмин қилинади. Англиядаги нашрларга доир маълумотлар сақланадиган рўйхатлар китобида пьеса 1606 йил 26 декабрда саҳнага қўйилгани ҳақидаги маълумот қайд этилган эди. «Дарё» колумнисти Раҳимжон Қудратов сана муносабати билан асар таҳлилини тақдим этади. 

    Шекспирнинг бошқа пьесалари каби «Қирол Лир» ҳам оригинал асари эмас, аксинча, аввалдан мавжуд бўлиб келган пьесанинг ўзига хос янги талқини эди. Шекспир асарга киритган ўзгартиришлар фақатгина бир нечта янги образлар бўлиб қолмади, у асарнинг воқеалар ривожини тубдан ўзгартириб юборадиган фожиаларни ҳам пьеса таркибига киритишга қарор қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айтиш мумкинки, қаҳрамонлар ўлими билан боғлиқ фожиалар бир пайтнинг ўзида ҳам пьесанинг ўзгачалигини сақлаб, уни «Қирол Лир» пьесасининг бошқа вариантларидан кўра таниқлироқ бўлишига олиб келди, ҳам асарнинг жуда кўп танқид остида қолишига сабаб бўлди. Ҳаттоки бошқа ёзувчилар асарнинг «яхшироқ», қисқача айтганда, бош қаҳрамонлар ўлмайдиган ва бахтли якун топадиган муқобил вариантларини ҳам ёзди. Аммо Шекспирдан сўнг ёзилган пьесалар ўзини оқламади ва асрлар ичида унутилишга маҳкум бўлди.

    «Қирол Лир» XVII асрдан бери ўз даврининг машҳур актёрлари томонидан саҳнага олиб чиқилмоқда. ХХ асргача пьесада мавжуд бўлган барча роллар эркаклар томонидан ўйнаб келинди. ХХ асрдан бошлаб баъзи эркак қаҳрамонлар аёллар томонидан ҳам ўйналмоқда. Пьеса асосида фильм суратга олиш эса 1905 йилдан бери бошланган бўлиб, илк фильм Германияда олинди. Таассуфки, фильм бугунги кунгача сақланиб қолмади. Хўш, бутун дунё бўйлаб кенг миқёсда машҳурликка эришган трагедия нима ҳақида ва у ўзига хос қандай жиҳатларга эга?

    Воқеалар ривожи

    Пьеса Британиянинг кекса қироли Лирнинг тахтдан воз кечишга ҳамда ўз қироллигини уч қизига бўлиб беришга қарор қилиши тўғрисидаги воқеа билан бошланади. Кекса қирол учала қизини ҳам синовдан ўтказмоқчи бўлади ва улардан ўз отасига бўлган меҳрини тасвирлашни сўрайди. Қиролнинг тўнғич ҳамда ўртанча қизи Гонерил ва Реган турли хушомад сўзлар билан отасининг кўнглини овлайди.

    Кенжа қиз Корделия эса сукут сақлайди ва ҳеч бир сўз унинг отасига бўлган муҳаббатини ифодалай олмаслигини айтади. Бу жавобдан ғазабга тушган қирол Корделияни меросдан маҳрум қилади. Франция қироли Корделияни севиб қолгани туфайли унга ҳеч қанча мерос тегмаган бўлса ҳам, уни қирол Лирнинг розилигисиз Францияга олиб кетади. Меросга эга бўлган қизларининг ўзига нисбатан кўрсатадиган муомаласи кескинлик билан ёмон томонга ўзгарганини кузатган Лир ўз хатосини англаб етади ва аста-секинлик билан ақл-у хушидан айрила бошлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Воқеалар ривожининг бошқа бир томонида эса кейинчалик Лир билан учрашиши кўзда тутилган Глостер номли граф Эдмунд номли фарзанди ҳийласидан жабр тортиши тасвирланади. Ҳийлакор Эдмунд отасини укаси Эдгарднинг унга хиёнат қилаётгани ва уни ўлдиришни кўзлаётганига ишонтиради. Глостер ўғли Эдгардни қидириш учун одамларни юборади, Эдгард эса тиланчи ниқобида одамлардан яшириниб, дала-даштларга қараб саёҳат қилишга мажбур бўлади.

    Жараёнлар ўзгариб, охир-оқибат хатоларини англаб етган Глостер ўзини ҳалок этиш ниятини кўзлаган чоғда уни ўша фарзанди — Эдгард қутқариб қолади. Воқеалар ривожи давомида бир неча уруш ҳолатлари кузатилади. Трагедия эса ўз отига муносиб тарзда кўплаб қаҳрамонлар ҳалокати билан якунланади. Бироқ бу фожиаларнинг асар мазмун-моҳиятига бевосита таъсири борми? Бизнингча, ҳа. Турли психологлар ушбу асарни ўз назариялари бўйича таҳлил этишар экан, образлар характери ва фожиасига алоҳида ёндашишни маъқул кўради.

    «Қирол Лир» психологлар талқинида

    Копелия Каннинг психоаналитик таҳлилига кўра, Қирол Лир қизларидан уни мақташларини сўраши унинг она меҳрига ташналигини англатади. Онасидан етарлича меҳр кўрмаган Лир ушбу меҳрни қизларидан талаб қилганида, кенжа қизининг бу таклифни рад этиши қирол учун ҳақиқий ҳиссий зарба бўлган эди. Корделиянинг ўлимигина қиролни ўз фантазияларидан халос этади.

    Психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд эса Корделия образини ўлим рамзи, дея тасвирлайди. Шундай экан, Лирнинг ўз қизига бўлган муносабати унинг ўлимга бўлган муносабатини ифодалайди, у ўлимни тан олишни истамайди. Қирол умрнинг фоний эканини қабул қила олмайди. Асарнинг сўнгги қайғули саҳналарида Корделиянинг ҳалок бўлиши Фрейд учун муҳим нуқта эди. Чунки ўша нуқтадагина қирол ўзининг умрбоқий эмаслигини тушуниб етиб, ўлимнинг муқаррарлиги тўғрисидаги фикр билан муроса ўрната олди. Корделияни ўлимга маҳкум этиш учун Шекспирда маълум бир сабаблар бўлгани эҳтимолдан йироқ эмас, чунки «Қирол Лир» пьесаларининг бошқа ҳеч бир вариантида унинг ўлими учрамайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Психолог Ҳарол Блум эса асосий эътиборини Эдмунд образига қаратади. Унга кўра, «Эдмунд — Шекспирнинг энг оригинал қаҳрамонидир». Эдмунд бошқа салбий образлар каби мунофиқлик қилмайди ва ундаги ҳийлакорлик фақат ва фақат ақл йўриғига кўра ҳаракатланади. Унда ҳеч қандай иштиёқ ва ҳиссиёт мавжуд эмас, у ҳеч кимни севмаган ва севмайди ҳам. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бу Шекспирнинг такрорланмас қаҳрамонидир.

    Умуман олганда, «Қирол Лир» трагедияси инсон табиатидаги зиддиятлар, шунингдек, ақл ва қалб йўли орасидаги аросат ҳақида дейиш мумкин. Бу зиддиятлар инсонни фожиа сари етаклайди. Лир қалби хаста образ бўлса, Эдмунд «ақли хаста» қаҳрамон эди. Қалб адашиши жуда кўп учрагани сабабли Лирнинг ҳолати ва ундан чиқариладиган хулоса биз учун таниш бўлиши мумкин. Аммо Эдмунднинг ҳолати тамомила бошқача эди. У фақатгина зийраклик билан иш тутишига қарамай, охир-оқибат панд еди.

    Бунинг ягона сабаби шундаки, унинг тафаккур кучи ёрдамида чиқарган қарорлари қалбнинг кўмагига муҳтож эди. Трагедия эса энг аввал инсоннинг ичида юз беради. Биз кўзимиз билан кўриб турган фожиалар эса инсон табиатидаги зиддиятлар ҳосиласи бўлиши мумкин. Ҳар бир инсон ўз қалбини асрай олганида, дунёни асрашга ҳожат қолмаган, трагедиялар эса инсон табиатининг ойнадаги акси бўлиб хизмат қилмаган бўлар эди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    27.12.2020, 21:58   Изоҳ (0)   46265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қорним оч ҳолда концерт берардим». Ҳамдам Собиров ҳамма «юлдуз»лар ҳам бой эмаслиги ҳақида гапирди (видео)

    26.12.2020, 13:41

    Жаҳонгир Отажонов Туркия президенти унга ўғлининг омонат гапини етказганини маълум қилди

    25.12.2020, 16:37

    Фото: Истанбулнинг машҳур Бейўғли туманидаги қадамжоларга назар

    24.12.2020, 21:59

    Румий ва Табризий учрашган жой, масжид ҳамда дунёда ошпазларга атаб қурилган илк мақбара (фото)

    22.12.2020, 23:26

    Фото: Туркиядаги Оловуддин тепалиги ва унинг атрофидаги бир неча асрлик қадамжолар

    22.12.2020, 19:55

    Ёзувчи Александр Курляндский вафот этди. У «Сеними, шошмай тур!» мультфильмининг яратувчиларидан бири ҳисобланади

    21.12.2020, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи — CNN

    Дунё | 27 июн, 14:00

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    Шоу-бизнес | 27 июн, 13:53

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Хаби Алонсо “Реал”нинг ҳимояси ҳақида: “Барча футболчилар орқага қайтиши керак”

    Спорт | 27 июн, 13:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.