• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободдаги метро қурилишида олти кишининг ўлимига сабаб бўлган авария учун ҳеч ким жазоланмаган. Жиноят иши 2020 йил мартида тугатилган

    Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилишида содир бўлган фавқулодда ҳодиса юзасидан жиноят иши жавобгарлик масаласи ҳал этилмасдан тугатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 декабрь куни Юнусобод метросининг янги қурилаётган қисмида тупроқ кўчиши юз берган эди. Бир кундан ортиқ давом этган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6 кишининг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди. Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари Қашқадарёдан, яна икки нафари Самарқанддан эди.

    Шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, фожиа юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди, 258-модда (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    «Масъул шахслар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатишни сўраб мурожаат қилишган. Шунингдек, иш берувчи ҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаган ва улар томонидан эътирозлар мавжуд эмас. ‘Ўзбекистон темир йўллари’ АЖ бошқарувининг юқоридаги ходимларга берган ижобий тавсифномасини инобатга олган ҳолда 18 март куни Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 5-қисм 2-бандига асосан жиноят иши тугатилди», — дейилади прокуратура хабарида.

    Экспертизаси хулосасига кўра, Юнусобод метроси бекатининг туннели ўнг томонининг темир-бетон конструкцияси қулаб тушганига туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидаларининг бузилганлиги ва қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилганлиги сабаб бўлган. Бу масъул шахсларнинг жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлган.

    Масъул шахслар:
    • «Кўприк қурилиш инвест» УК 67-рақамли қурилиш отряди бошлиғининг ўринбосари Отабек Алимов;
    • отряд иш юритувчиси Саидбек Бобожонов;
    • отряднинг қурилиш бўйича устаси Салоҳиддин Ашуров;
    • «Тошкент метрополитени» УКнинг «Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси» иш юритиш бўлимининг қурилиш-монтаж ишлари бўйича бош инспектори Баҳодир Муҳаммадраҳимов.

    Мавзуга доир: Тошкентда бир йил аввал метро қурилишидаги авария оқибатида олти йигит ҳалок бўлганди. Уларнинг ҳам ўз орзу-ниятлари бор эди

    Дастлабки хабарларда 250 метр куб тупроқ кўчгани, кўчкига давомий ёмғир сабаб бўлгани айтилган эди. Бахтсиз ҳодиса муносабати билан ўша куннинг ўзида бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигида ҳукумат комиссияси тузилган, пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилган эди.

    Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257 ва 258-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

    Айнан шу фожиадан сўнг Юнусободдаги метронинг янги бекатлари очилиши 2019 йил охиридан 2020 йил Наврўзига қолдирилди, Президент Шавкат Мирзиёев эса 2020 йилда ўтказилган илк йиғилишларнинг бирида қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатма берди.

    24.12.2020, 15:41   Изоҳ (0)   43603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ССВ бу борада ҳеч қандай иш қилгани йўқ». Сенат раиси Ўзбекистонда суицид масаласи билан ҳеч бир ташкилот шуғулланмаётганини танқид қилди

    24.12.2020, 15:05

    Ўзбекистон Ҳиндистоннинг коронавирус вакцинаси ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда

    24.12.2020, 14:50

    Тошкентда ҳозирга қадар Хитой вакцинаси билан 226 киши эмланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги вакцина синовлари 14 ой давом этишини маълум қилди

    24.12.2020, 14:34

    «Мен фақатгина Қонунчилик палатаси учун жавоб бераман». Акмал Саидов Конституцияга ўзгартиш киритиш масаласидаги баҳсларга муносабат билдирди

    24.12.2020, 13:48

    Чироқчида бир суткада 16 соатгача электр энергияси таъминоти ўчирилаётгани маълум бўлди

    24.12.2020, 13:03

    Ўзбекистонда сўнгги 11 ойда оилавий тазйиқ ва зўравонликка учраган салкам 10 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

    24.12.2020, 12:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.