Антарктидадаги Чили тадқиқотлар базасида 36 киши коронавирусга чалинди. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда чилилик ҳарбийларига таяниб, Emol нашри хабар берди.

Фото: Reuters

Хабарга кўра, 26 нафар ҳарбий ва 10 нафар фуқаро касалланди. La Tercera’нинг ёзишича, бу станциядаги жами ходимлардир. Улар Чилига эвакуация қилиниб, станция хоналари дезинфекция қилинган. Касалланган ходимлар ўрнини эса янги жамоа эгаллаган.

Антарктида коронавирус аниқланган сўнгги қитъа бўлди. Қолган барча қитъаларда февраль охирларига бориб вирус аниқланган.

Антарктидада муқим яшайдиганлар йўқ, лекин бир нафардан 5 нафаргача киши ҳар йили турли станцияларда иш олиб боради. Бу ерда турли мамлакатларга тегишли 90 га яқин ҳар хил станция бор.

Жонс Ҳопкинс университети томонидан келтирилган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 77,5 миллиондан ошди, шуларнинг 43,7 мингдан зиёди соғайган, 1,7 миллиондан ортиқ киши вафот этган.