Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

20 ёшли футболчи ноябрь ойидаги учта ўйинда бешта гол уришга эришди. Ҳоланд «Ҳерта»га қарши баҳсда (5:2) покер қайд этган бўлса, «Бавария» билан бўлган ўйинда (2:3) битта гол урди. «Кёльн»га қарши учрашувда (1:2) эса норвегиялик футболчи самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Ушбу совринга шунингдек, Анхелинё («Лейпциг»), Жан-Филип Матета («Майнц»), Ваут Вергост («Вольфсбург»), Макс Крузе («Унион») ва Кингсли Коман («Бавария») каби футболчилар даъвогар бўлганди.

Эрлинг Бундеслига 2020/21 йилги мавсумида 8 ўйин ўтказиб, 10 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди. Айни вақтда футболчи жароҳатини тиклаш билан банд.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Роберт Левандовски («Бавария») ушбу номга лойиқ кўрилган бўлса, октябрда Андрей Крамарич («Ҳоффенҳайм») ойнинг энг яхшиси бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова