Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18 декабрь, жума куни республиканинг барча ҳудудларида асосан қуёшли об-ҳаво бўлади. Куннинг ўртасида ҳаво 5—10 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 13 даража илиққача бўлади. Илиқ ҳаво айрим жойларда шамолнинг кучайиши билан кузатилади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Илиқ ва асосан қуёшли об-ҳаво Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам сақланиб туради, тоғларда ҳарорат 0—5 даража илиқ атрофида бўлади.

«Аммо дам олиш кунлари эса қиш яна ўз ҳуқуқларини талаб қилади. Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг ёмонлашишига олиб келади», — дейилади хабарда.

19 декабрь, шанба кунига ўтар кечаси республиканинг шимолида қор кўринишидаги бир оз ёғингарчилик бошланади. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15—20 метр/секундгача кучаяди. Фақат энг чекка шарқда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари) шанба куни кун давомида ҳаво булутли, лекин қуруқ бўлиши кутилмоқда.

20 декабрь, якшанба куни ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида қор кўринишидаги ёғингарчилик куннинг иккинчи ярмигача давом этади ва фақат энг чекка жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши кун давомида сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати якшанба кунида 2 даража совуқ—3 даража илиқ қийматларигача пасаяди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?