Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Камбағаллик эмас, ундан қутилишга уринмаслик мусибат. Юқори мақсадларни кўзлаб шунга яраша меҳнат қилинса, эришиб бўлмайдиган нарсанинг ўзи бўлмайди. Бунга қуйидаги қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли яққол мисол бўла олади.

Опра Уинфри

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Молиявий аҳволи 3 миллиард долларга баҳоланадиган Опра миллиардер бўлган тарихдаги биринчи қора танли аёл ҳисобланади. У оқсоч ва сартарош оиласида дунёга келган, аммо кўп вақтини қишлоқда бувисиникида ўтказгани сабаб, ота-онасини кам кўрган. Эрта ҳомиладор бўлиб қолган Уинфрининг фарзанди дунёга келиши билан вафот этган. Шундан кейин отаси коллежга қабул қилиниши ва оёққа туриши учун қўлидан келганини қилган. Телевидениедаги фаолиятини 1983 йилда АМ Chicago кўрсатувида бошловчиликдан бошлаган. Бир ойда давомида у олиб борган дастур рейтингда етакчи бўлганидан кейин икки йил ўтиб продюсерлар унга шахсий шоусини олиб боришни ишониб топширган ва мазкур шоу 25 йил давомида экрандан тушмаган, етарлича машҳур бўлган.

Роман Абрамович

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Молиявий аҳволи 9 миллиард бўлган Роман, 1 ёшлигида онасини орадан 3 йил ўтиб эса отасини йўқотган. Амакилари қўлида катта бўлган Абрамович Москвада мактабни тамомлаган. Олий маълумоти ҳақида аниқ маълумот бўлмаса ҳам ёшлигида унинг пластик ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни бошлагани маълум.

Жоанна Роулинг

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Молиявий аҳволи 1 миллиард доллар деб баҳоланадиган Роулингнинг оиласи, отаси Rolls-Royce заводида ишлашига қарамай, ҳашаматли ҳаёт кечирмаган. Ота-онаси икки қизи билан Глостершир графлигидаги қишлоқда яшаган. Ёшлигини бахтсиз ўтган деб ҳисоблайдиган ёзувчининг отаси билан муносабатлари яхши бўлмаган, онаси эса касал бўлган. 1992 йилда португалиялик журналист Жорж Арантес билан турмуш қурган Роулинг, қизлик бўлганидан кейин ажрашишга қарор қилган. Уйдаги муаммоларидан қочиб борган Португалияда ҳам ўзини бахтли ҳис қила олмаганидан кейин синглисининг ёнига Шотландияга кўчиб боради ва Гаррининг  саргузаштларини ёзишда давом этади. Гарри Поттер ҳақидаги роман тайёр бўлганидан кейин унга нашриётлар томонидан етарлича баҳо берилмайди ва чоп этишдан бош тортади. Аммо Блоомсбурй ҳамкорлик қилишга розилик беради ва муаллиф сифатида тўлиқ исми ўрнига тахаллус билан китоб чиқаришни тавсия қилади. Миллионлаб нусхада китоби сотилган ёзувчининг шахсий ҳаётида ҳам ўзгариш юз бериб иккинчи марта турмушга чиқади.

Ралф Лорен

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Молиявий аҳволи 6 миллиардга баҳоланадиган дизайнер кўп фарзандли бўёқчи ва уй бекасининг оиласида дунёга келади. Нью-Йоркнинг энг камбағал туманларидаги бир хонали уйда оиласи билан тиқилиб яшашига қарамай, чиройли ҳаёт ва миллионер бўлишни орзу қилади. Аристократларга хос кийиниш услубига бўлган қизиқиши бўлган Ралф армиядаги хизматдан кейин Броокс Бротҳерс номли бутикъда ишлайди. Кейин бўйинбоғ ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Риветз&Cо фирмасида ишлаган. Шундан кейин ўзи бўйинбоғ тикадиган устахонага асос солади. Буюртмалар кўпайиб кетганидан кейин эркак ва аёллар коллекциясидан иборат шахсий дўкон очади. Камбағал мигрант оиласида катта бўлган, ёшлигида миллионер бўлишни истаган болакай миллиардер бўлишга муваффақ бўлади.

Ги Лалиберте

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Cирқуэ ду Солеил шоуси асосчисининг молиявий аҳволи 1,5 миллиард долларга баҳоланади. 18 ёшида Канададаги ота уйини тарк этган йигит Европага боради ҳамда кўчада аккардеон чалади, циркдагидек турли чиқишларни намойиш қилади. Аммо саргузаштлар чўзилиб кетгандек туйилганидан кейин Ги юртига қайтиб таълим ва карьера билан шуғулланмоқчи бўлади. Лекин акробатлар гуруҳига қўшилиб ўз қизиқиши бўйича миллионлар топишга муваффақ бўлади.

Ян Кум

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

WhatsApp мессенжери асосчисининг молиявий аҳволи 7,5 миллиардга баҳоланади. Киевда дунёга келиб, улғайган Ян 16 ёшида онаси ва бувиси билан бирга Калифорнияга кўчиб кетади. У супермаркетда фаррош бўлиб ишлашига тўғри келган. Онасига саратон ташхиси қўйилганидан кейин молиявий аҳвол янада ёмонлашади. Яхшилаб тайёрланиб университетга қабул қилинган Ян, Yahoo‘да ишлай бошлайди. 2009 йилда илк марта iPhone харид қилганидан кейин янги ва қулай мессенжерга асос солишга қарор қилади. Дўсти Алекс Фишман уни қўллаб-қувватлайди. Yahoo‘даги ҳамкасби Брайан Эктон эса ишлаб чиқишга ёрдам беради. Орадан ўтиб эса WhatsApp, Апп Store’даги энг машҳур иловалардан бирига айланади. 2014 йилда эса Facebook, WhatsApp’ни 19 миллиард долларга сотиб олади.

Француа Пино

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Молиявий аҳволи 9 миллиард долларга баҳоланадиган 80 яшар тадбиркорнинг ёшлиги ҳам камбағал ва қийинчиликлар билан кечган. 16 ёшида мактабни ташлаб, пул топишга киришиб кетган Пино, таъминотчилардан бирининг қизига уйланади. Қайнотаси унга бизнес қилишга ёрдам беради. Капиталини омадли сармоя ва биржага қўйгани унга фойда беради. Ҳозирги вақтда Christie’s аукцион уйи, Бордодаги Шато Латур вино ишлаб чиқариш хўжалиги, Колорададаги Ваил Ресорц тоғ-чанғи курорти, Париждаги театр ва «Ренн» футбол клуби Пинога тегишли ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди