Миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган ҳинд киноси ижодкорларининг пул сарфлаш ва дабдаба борасида бир-биридан қолишмайдиган тўйлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Карина Капур ва Саиф Али Хон

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливудда ўз ўрнига эга бўлган юлдузли жуфтликнинг тўй учун сарфлаган маблағи 1, 5 миллион долларга баҳоланган ва унга қадар ҳеч кимнинг тўйи бунчалик рекорд қайд қилмаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Келин-куёв дизайнерлар томонидан тақдим қилинган қимматбаҳо либос кийган, Карина бир неча марта келин кўйлагини алмаштирган маросим 5 кун давом этган. Кўп сонли меҳмонларнинг меҳмонхонада тунаши келин-куёв томонидан қопланган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Маросим турли шаҳарларда бўлиб ўтган ва ташриф буюрганлар Деҳлидан Мумбайга кузатиб қўйилган. Аслида тўйга таклиф қилинганлар орасида Ҳиндистон президенти ҳам бўлган, аммо у ташриф буюришга муваффақ бўлмаган.

Айшвария Рай ва Абхишек Баччан

Фото: «Яндекс Дзен»

Айтишларига қараганда, Абхишекнинг онасини ўша вақтда саломатлиги яхши бўлмагани сабаб, юлдузли жуфтликнинг тўйи Баччанлар қароргоҳида, кичик доирада ўтказилган. Шунга қарамасдан ушбу ихчам тўй жуфтликка 900 минг долларга тушган. Сарфланган маблағнинг бир қисми келиннинг тилла ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган либосига сарфланган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Қолаверса, Айшварияга тўй туҳфаси сифатида 15 кг тилла ва қимматбаҳо тошлар берилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Декорация, байрам дастурхон, келин-куёв ва меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам пул аялмаган.

Имрон Хон ва Авантика Малик

Фото: «Яндекс Дзен»

Жуфтлик тўй маросими учун 775 минг доллар сарфлаган. Болливуд юлдузлари Салмон Хон, Шохруҳ Хон ва Амир Хон оиласи билан, Капурлар сулоласи вакиллари, шунингдек, Приянка Чопра ва бошқа машҳурлар ташриф буюрувчилар орасидан ўрин олган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Мумбайдаги ҳашаматли Taj Lands End меҳмонхонасида бўлиб ўтган маросимни ташкил қилишда Каран Жоҳар бош-қош бўлган, деган маълумотлар ҳам йўқ эмас. Келин-куёв эса табиийки, дизайнерларнинг қимматбаҳо либосларида маросимнинг асосий қаҳрамони бўлган.

Арпита Хон ва Аюш Шарма

Фото: «Яндекс Дзен»

Арпита, актёр Салмон Хоннинг синглиси бўлади. Куёв бола эса Деҳлилик бизнесменлардан. Тўйни пойтахтда ўтказишни маъқул кўрадиган аксари келин-куёвлардан фарқли равишда мазкур жуфтлик маросим учун Хайдарободни афзал билган.

Фото: «Яндекс Дзен»

745 минг доллар сарфланган тўйга нафақат уларнинг яқинлари, дўстлари, балки мамлакат президенти ва вазири ҳам ташриф буюрган.