Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қиш мавсумида қайси хорижий мамлакатларда ҳордиқ чиқараётгани ҳақида маълумот берамиз.
Актриса Ситора Фармонова айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида дам олмоқда.
Опа-сингил хонандалар Лола ва Шаҳло Аҳмедовалар ҳам Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.
Шаҳло Аҳмедова БААдаги саёҳатидан унумли фойдаланган ҳолда Дубайдаги саҳрода фотосессия ҳам ўтказмоқда.
Модель ва актриса Азиза Халилова қиш мавсумида ҳордиқ чиқариш учун Туркияни танлади. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига саёҳат суратларини мунтазам равишда жойлаб келмоқда.
Актёр ва хонанда Муҳаммад Али оиласи билан Дубайда дам олмоқда.
Хонанда Ҳосила Раҳимова Туркиянинг бир нечта шаҳрида ҳордиқ чиқариб қайтди.
Хонанда Шаҳзода ўғиллари Салиҳ ва Халид билан Дубайда саёҳатда бўлди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига асосан фарзандларининг суратларини жойлаб турди.
Изоҳ (0)