Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондан Россияга етиб борган 1 тонна қуритилган ўрик орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланганди. Шундан сўнг, Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистондан қуритилган мевалар ва ёнғоқларни олиб киришни тақиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.

Фото: «Dropi.ru»

Фото: «Dropi.ru»

Маълум қилинишича, зарарли организм личинкаси 1 килограмм маҳсулотда 2 дона миқдорида топилган, бу партиянинг жиддий зарарланганлигини кўрсатади. Ушбу партия Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ўзбекча сертификат билан Россияга олиб кирилган.

«Ўздавкарантин» ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарияти «Росселхознадзор» карантин хизмати раҳбарияти билан тезкор равишда онлайн музокаралар олиб борган.

Россия томонидан юборилган фотосуратлар Марказий карантин лабораторияси ходимлари иштирокида текширилиб, кўрсатилган мазкур карантин объекти айнан капр қўнғизи эмас, балки Ўрта Осиё ва Россияда тарқалган трогодерма оиласига мансуб бошқа қўнғиз эканлиги тахмин қилинмоқда.

Маълум қилинишича, онлайн музокаралар давомида Россия томонидан қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмасликка келишилиб, фақатгина маҳсулот юкланган экспортер корхонага нисбатан фитосанитар чоралар кўрилиши ҳақида аҳдлашувга эришилган.

Маълумотга кўра, ушбу тадбиркор Россиядан қуритилган ўрик маҳсулотининг эски ҳосилини юклаш бўйича буюртма олган. Экспорт сиғимини тўлдириш мақсадида ҳудуддаги деҳқон бозорларидан эски ҳосилларнинг қолдиқларини турли жойлардан тўплаб, маҳсулот йиғган.

Инспекциянинг маълум қилишича, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги омборхоналар ва биноларда, шу жумладан, қуритилган маҳсулотлар сақланадиган корхона сиғимларида қайта текширув тадбирлари амалга оширилиб, зарарсизлантириш фитосанитар чоралари олиб борилмоқда.

Аввалроқ 26 ноябрь куни Россия томони Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва булғор қалампирининг олиб кирилишига вақтинчалик чеклов жорий этган эди. «Росселхознадзор»нинг аниқлик киритишича, бунга маҳсулотларда ToBRFV (tomato brown rugose fruit virus) вируси топилгани сабаб бўлган. Қайд этиш жоиз, Россия вақтинчалик тақиқни жорий этганини эълон қилгач, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Росселхознадзор» билан мазкур масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказаётганини маълум қилган эди. «Ўздавкарантин» ҳам вазиятни ўрганмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистон Ўзбекистондан помидор импорт қилишни вақтинча чеклаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди
Спорт
“ПСЖ” кетма-кет 2-мавсум Франция Кубогини эрта тарк этди. Месси ушбу мусобақада бирорта ғалабага эришмади