Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда босқичма-босқич йўловчиларнинг мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш — Self check-in тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airports

Фото: Uzbekistan Airports

Ушбу тизим Швейцариянинг SITA компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига 4 та шундай киосклар ўрнатилган. Ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш йўловчиларга самолётнинг исталган ўриндиғидан жойни банд этиш ва бир вақтнинг ўзида жойлашиш ҳақидаги талонни ҳам олиш имконини беради. Режага кўра, бу амалиёт тизимли равишда Ўзбекистондаги 11 та халқаро аэропортнинг ҳаммасига татбиқ этилади.

Саёҳатга отланганлар юкларини киоскдан мустақил рўйхатдан ўтказиб, парвоздан аввал уларни тегишли хизматларга топшириш имкониятлари мавжуд.

Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти Тошкент халқаро аэропортига мунтазам парвозларни амалга ошираётган барча авиакомпанияларга Self check-in киоскаларига уланиш, хизматдан самарали фойдаланиш таклифини киритган.

«Пандемия чекловлари туфайли ҳозир бу киоск хизматларидан фақатгина Turkish Airlines авиакомпанияси йўловчилари фойдаланмоқда. Имкониятлар биргина бу эмас, Uzbekistan Airports АЖ ва Тошкент халқаро аэропорти ҳозирда SITA компанияси билан йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказиш Self BagDrop тизимини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб боряпти», — дейилади хабарда.

Uzbekistan Airports АЖнинг маълум қилишича, рақамли технологиялар асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, уларга қулай имкониятларни яратиш, айниқса, аэропортларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга қаратилган салмоқли лойиҳаларни амалда кўплаб қўллаш режалаштирилган.

Аввалроқ Uzbekistan Airports 2019 йилда 4,3 миллиард сўм зарар кўргани маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди