• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пашинян тинчликпарварларни жойлаштириш бўйича Путин билан музокаралар тафсилотларини маълум қилди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян 19 ва 20 октябрь кунлари Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбатлар бўйича ўз талқинини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Хусусан, унинг таъкидлашича, Россия президенти Шуша шаҳрини Озарбайжонга бериш имконсиз эканлигининг сабабларини тушунган. Аввалроқ Путин Арманистон қочоқларнинг Шушага қайтишида қандай хавф кўрганини тушунмаганлиги ҳақида айтган эди.

    Фото: «Mail.ru»

    Фото: «Mail.ru»

    Шушани Озарбайжонга бериш масаласи музокараларнинг иккинчи куни, Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан боғланганидан кейин кўтарилди, деди Пашинян. Арманистон бош вазири қайд этишича, тинчликпарварларни собиқ Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти чегараси ва Лачин йўлаги бўйлаб жойлаштиришни таклиф қилган. Владимир Путин, Пашиняннинг сўзларига кўра, кейинроқ Озарбайжон томони Гадрутда ўз позицияларидан чекиниш нияти йўқлигини ва тинчликпарварларни туташиш чизиғи бўйлаб жойлаштирмоқчи эканлигини айтган.

    «Шу тариқа, ярашув амри маҳол бўлиб қолди, чунки мен Гадрут масаласида рози бўлсам ҳам, Шушани Озарбайжонга бериш мумкинлигини тасаввур қила олмаслигимни айтдим. Россия президенти Шушага озарбайжонликларнинг қайтиб боришига қарши эканлигимга ҳайрон бўлди», — деб ёзди Пашинян Facebook’да. Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, у ҳолда Шуша аҳолисининг аксариятини озарбайжонликлар ташкил қилган бўларди ва Степанакертга олиб борадиган йўлни улар назорат қилган бўларди.

    «Мен ўз далилларимни келтирганимда, Владимир Путин бу мантиқли эканлигини айтди, аммо у баъзи нозик жиҳатлар ҳақида яхши хабардор этилмаган эди», — деб ёзди Пашинян.

    Россия президенти Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий низо октябрда тугаши мумкин бўлгани, лекин ўша пайтда Арманистон томони ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифни қабул қилишдан бош тортгани ҳақида гапирган эди. Путиннинг сўзларига кўра, 19—20 октябрь кунлари у Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашган. У Алиевни жанговар ҳаракатларни тўхтатиш мумкинлигига кўндира олган. Аммо Боку қочоқларнинг қайтарилишини, шу жумладан, Шуша шаҳрига қайтарилишини мажбурий шарт сифатида илгари сурган. «Арманистонлик шерикларимизнинг позицияси бу улар учун номақбул эканлигидан келиб чиққанлиги мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бош вазир Пашинян эса бунда Арманистон ва Қорабоғ манфаатлари учун хавфни кўраётгани ҳақида менга очиқ айтди», — деди Россия президенти. Шу билан бирга, Путин бу хавф нимадан иборат бўлганлигини ҳалигача тушунмаслигини қўшимча қилди, чунки гап Қорабоғ ҳудудининг ушбу қисми устидан Арманистон назоратини сақлаб қолган ҳолда тинч фуқароларни қайтариш ҳақида борган эди.

    Кейинроқ эса Путин тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг ҳудуди ва унга ёндош барча туманлар «халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан» Озарбайжонга тегишли, чунки Арманистон ушбу ҳудудларнинг мустақиллигини тан олмаган, деган фикрни билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, Россия иштирокидаги музокаралар натижасига кўра, низо томонлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилди. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Шундан сўнг Арманистонда ушбу битим сабаб норозилик намойишлари бошланди ва у икки ҳафтадан буён давом этмоқда. Битимга кўра, Озарбайжон минтақа ҳудудининг катта қисмини олган. Мухолифат Пашинян «хоинлик» шартнома имзолангани сабабли истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

    30.11.2020, 11:47   Изоҳ (0)   13769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден ит билан ўйнаш вақтида оёғини шикастлаб олди. Трамп унга соғлик тилади

    30.11.2020, 11:22

    Гурбангули Бердимуҳамедов Жо Байденни АҚШ президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади

    30.11.2020, 10:00

    «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози

    30.11.2020, 09:10

    Эрон президенти ядро физиги ўлдириб кетилганидан кейин хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида топшириқ берди

    29.11.2020, 23:24

    Видео: Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши

    29.11.2020, 21:50

    Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    29.11.2020, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Xiaomi талабалар ва ёш мутахассислар учун замонавий ва “ақлли” турар жойлар қурди (фото)

    Лайфстайл | 4 июл, 10:40

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.