Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27 ноябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Techno Continental корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши оқибатида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

Жароҳат олган ходимлар зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган. Улар шифокорлар назоратига олиниб, тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш ва бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев бошчилигида тузилган республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Techno Continental 2018 йилнинг январида рўйхатдан ўтган бўлиб, корхона электромаиший қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона муассиси Artel Electronics (62,5 фоиз) ва Ilk Sabah Insaat Anonim Sirketi (37,5 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошларида Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ҳам ёнғин юз берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди