Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ухань — 2019 йил охирида коронавирус инфекцияси билан оммавий касалланиш содир бўлган сайёрадаги биринчи шаҳар. Шаҳар қаттиқ карантинга ёпилган, у ерга кириш ва у ердан чиқиш тақиқланган. Бироқ апрель охирига бориб шаҳар касалхоналаридан коронавирус инфекциясига чалинган барча беморларга жавоб берилган, шаҳар одатдаги ҳаёт тарзига қайта бошлаган. Қарийб ярим йилдан буён марказий шаҳри Ухань бўлган Хубэй провинциясида коронавирус билан касалланиш деярли нол кўраткичда. «Meduza» Уханда истиқомат қиладиган инсонлар билан эпидемия бошланганидан буён ўтган бир йил ичида нималар ўзгаргани, катта шаҳардаги ҳаёт тарзи ва хитойликлар иккинчи тўлқинни кутаётгани тўғрисида суҳбатлашди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Питер Бернота, бизнесмен

Фото: Facebook / @Piter Бернота

Фото: Facebook / @Piter Бернота

Мен тадбиркорман ва мижозлар ҳамда шерикларим билан муносабатларинимни ривожлантириш ва сақлаб қолиш учун кўп саёҳат қилишга ўрганиб қолганман. COVID-19’нинг тарқалишини олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар Хитойга бориш ва у ердан чиқиш каби аксарият сафарларни тўхтатиб қўйди — онлайн-учрашувлар ва телефон қўнғироқларидан фойдаланишга кўникдик. Бу кўплаб тушунмовчиликларни юзага келтирди: тана тил сигналларини илғаб ололмайди, нозик жиҳатлар эса эътибордан четда қолади. Ноаниқликлар сабаб кўплаб бизнес-лойиҳаларимни бир неча ойга тўхтатиб қўйдим. Энди эса улар ўзининг нормал йўлига қайтмоқда.

Карантин ва уйга боғлиқлик оилавий муносабатларни яхшилади. Бироқ дўстлардан бироз узоқлашдик — ҳозир кўпинча дўстлар билан ресторанларда эмас, уйда овқатланяпмиз. Рафиқам яхшироқ таом пишира бошлади — квартирамиз ҳам анча тартибли бўлиб қолди.

Коронавирус сабаб озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳожатхона қозғози, дезинфекцияловчи воситалар, бутилкадаги сувларни аввалгидан кўпроқ харид қилишни бошладик. Асосий эътиборни узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларга қаратмоқдамиз, ҳимоя ниқоби, антибиотиклар ва вирусга қарши дори воситаларини етарлича ғамлаб қўйганмиз. Ухандаги гўшт ва балиқ сотиладиган бозорни коронавирус инфекциясининг биринчи ўчоғи деб айтишди. Ҳозир у ер очиқ, бироқ фаоллик бироз камайган — ёввойи ҳавёнлар гўшти ҳам сотилмай қўйган.

Менга доим профессионал ва шахсий ҳаётимдаги жўшқинлик ёқарди, Ухандаги карантин эса уни тезда тўхтатиб қўйди. Бошқа томондан эса бу каби секинлашув сокин фаолиятдан завқ олишга ёрдам берди, масалан, китоб ўқиш. Карантиндаги ҳаётимиз ундан олдингидек тўкин эди, биз унга яхши мослашдик. Рафиқам билан уйда қолиб стрессни ҳис қилмадим, бироқ қийинчиликка дуч келган одамларни биламиз. Булар коронавирусдан қариндошлари вафот этган инсонлар.

Шунингдек, ҳаммани ҳам шахсий ва оилавий муносабатлари яхши эмас. Яқинда бўлиш, «қочиш» имконини бермайди — буларнинг барчаси эса ҳозирча кўпчилик ечим топа олмаётган тангликни келтириб чиқармоқда.

Ухань — Осиёдаги оддий шаҳар бўлиб, унда кўплаб инсонлар бир-бирга яқин жойлашган. Ҳозир уларнинг аксарияти ёлғиз қолишни маъқул кўрмоқда, бирга тўпланмаяпти, уйдан туриб ишламоқда.

Уханнинг асосий қисми карантингача бўлган мегаполиснинг жўшқин ҳаёт тарзига қайтган. Тирбандликлар яна бошланди, ҳавонинг ифлосланиши ортмоқда, заводлар очиқ, одамлар кўп. Ягона фарқи — инсонларнинг аксарияти юзига ниқоб тақиб қолган, жамоат транспортига чиқишда ва савдо марказларида тана ҳароратини ўлчашмоқда. Одамлар мослашди ва кундалик ҳаётини давом эттиряпти. Иккинчи тўлқин хавфидан бироз хавотир бор, чунки ҳозир грипп мавсуми. Аммо ҳозирча бу каби ҳолат кузатилмади.

COVID-19’га қарши кураш сезиларли даражада иқтисодий ва ижтимоий узилишларни юзага келтирувчи қаттиқ карантин чораларини талаб қилганига қарамай, ўйлашимча, Ухань модернизация йўлига қайтади. Коронавирус борасидаги хавотирлар ва январь охирида унга қарши жорий этилган чоралар эндиликда ҳукуматнинг эътиборида эмас.

Тўғрисини айтганда, одамларнинг кўпчилиги ҳам вазият такрорланишини ўйламаяпти. Биз мунтазам эҳтиёт чораларини кўриш бўйича эслатмаларни олиб турамиз, бироқ телевидения ва ОАВ орқали коронавирус ҳақида ёритилаётган кундалик янгиликлар энди ҳаётимизнинг бир қисми эмас.

Даря Кузнецова, блогер

Фото: Instagram / @Darya Kuznetsova

Фото: Instagram / @Darya Kuznetsova

Ухандаги бир йил битта занжирга бирлашди. Мавсумлар ўртасидаги фарқлар қолмади. Ёз қандай бошланганини сезмай қолдик ва бир йил ўтиб кетганига одамни ишонгиси келмайди. Карантин эълон қилинганида Хитой Янги йили барбод бўлди, қиш ва баҳор янгиликлар ҳамда воқеаларни кузатиш билан ўтди — биз бу вақт давомида карантинда, максимал даражада ҳаракатдан чекланган эдик. Одатда ёз — ҳамма кутадиган ёрқин мавсум. Бизнинг ҳолатимизда эса ёз Уханнинг очилишини билдирарди, холос.

Мен карантин бунчалик давом этишини, шунингдек, бу қадар кенг кўламга айланиб, бутун дунёга тарқалишини тахмин ҳам қилмаган эдим. Карантин даврида Уханда қатор воқеалар содир бўлди. Ҳарбий шифокорларнинг келиши. Касалланиш бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган биринчи кун. Шаҳарнинг очилиши — у миллий байрамга айланиб кетди деса ҳам бўлади.

Ушбу вақт орасида мен Россияга қайтмадим ва оиламни кўра олмадим. Аммо ўзимни ёлғиз қилишимга йўл қўймаган ҳамда менга ёрдам берган Хитой ва хитойликлардан миннатдорман. Умид қиламанки, кейинги йил Россияга қайта оламан, чунки яқинларимни жуда соғиндим.

Ҳозир шаҳарда ҳаммаси тинч, биз эркин ҳаракатланиб юрибмиз. Айрим чекловларни ҳисобга олмаганда, шаҳар одатдаги ҳаёт тарзига қайтган: назорат тизими, киришда тана ҳароратини текшириш. Қолган томондан Ухань кундалик ҳаётида яшамоқда. Ўйлашимча, вақт ўтгач ушбу чекловлар ҳам олиб ташланади. Ҳозирда Хитойнинг бошқа шаҳарларда булар йўқ.

Эпидемия ўлдиндан бирор нимани айтиб бўлмайдиган ҳолатда ривожланиб бораётгани сабаб келажакда нима бўлиши ҳақида бирор нарса дейишга қўрқаман. Ҳаммаси қачон тугаши борасидаги ноаниқликлар — бу из қолдиради. Хитой буларнинг барчаси билан тўқнаш келган биринчи мамлакат. Бу ерда жорий этилган чораларни бошқа ҳеч қаерда кўрган эмасман, барчаси яшин тезлигида амалга оширилди. Ҳеч қачон бунчалик уйда кўп ўтирмаганман ва махсус кийимлардаги одамларни кўрмаганман — бу ерда эса ҳаммамиз биринчи бор экрандан эмас, ҳаётда кўрдик. Ҳозирда бу одатий нарсага айланган.

Мен коронавирусга чалинмадим, аммо уч маротаба тест топширдим. Биринчи мартда ўз ихтиёрим билан шифокорга мурожаат қилдим. Иккинчи сафар бутун аҳоли тестдан ўтказилди. Охирги марта эса ўқишга чиқишдан олди: университет кампусига кириш учун коронавирус йўқлиги борасидаги маълумотномани кўрсатиш керак.

Бугунги кунда Ухань ҳукуматининг сиёсати оддий ва тушунарли. Янги касалланиш ҳоалти аниқланса, барча алоқалар кузатиб чиқилади. Бу ҳаракатни қайд этиб борадиган, ўтказиш тизими ёрдамида амалга оширилади. Одамлар текширувга юборилади, хавфсизлик чоралари кўрилади. Раҳбарият барчасига жуда тез чора кўради, шу сабабли вируснинг шаҳардн ташқарига чиқиши учун кичик бир имконият ҳам йўқ.

Карантин бемор қилингач, кўплаб фирмалар бир неча ой офисларини очмади — барча иш жараёнлари масофадан туриб ташкиллаштирилди. Офисга чиқиш учун барча ходимлар короанвируга текширилиши керак. Аммо ҳозир барча одатдаги режимда ишламоқда. Бинолар дезинфекция қилиняпти, қолган жиҳатдан эса Хитой аввалигидек ишлаяпти — ҳеч қандай чекловларсиз.

Гиги Ю, диджей

Фото: Instagram / @GigiYu

Фото: Instagram / @GigiYu

Уханда карантин жорий этилгача, деярли хонамдан чиқа олмай қолдим. Маҳсулотларни шахсан сотиб олиш имконсизга айланди. Хитой карантин вақтида тўлиқ блокланди, логистика тизимлари бузилди. 12 миллион аҳолиси бор Ухань учун егулик етмай қолди. Шунда ҳукумат Ухань учун озиқ-овқатларни тарқатиш, турли маҳсулотларни ажратиш бўйича тизим ишлаб чиқди. Бу каби тизимни амалга оширишдан мақсад барча одамларга бирламчи зарурий предметларни тарқатиш — карантин бошида барча тенг ўз улушини олиши. Бошқа шаҳарларда бунақаси бўлмади, чунки улардаги карантин бизникичалик қаттиқ эмас эди. Аммо ушбу тизим икки ҳафтагина ишлади. Шундан кейин логистика янги нормага мослашди — ва биз овқатларни онлайн буюртма қилишни бошладик. Аммо карантин охирига қадар (апрель) квартирадан чиқиш тақиқланди.

Мен диджейман ва коронавирус ҳаёт тарзимни жуда ўзгартириб юборди. Оғир вақтлар эди. Клубга бориб, ўз мусиқамни ижро этомас ва пул топа олмас эдим. Бу давр ичида депозитим ҳисобига яшадим. Бироқ ўз қўшимларимга кўпроқ эътибор қаратдим ва қўшиқлар ёздим, бунга қадар жонли чиқишларим кўп бўлгани сабаб мусиқага диққатимни жамлаш учун вақтим кам эди.

Аммо вақт ўтиши билан депрессия пайдо бўлди: дўстларим билан айланишга ҳам чиқа олмадим. Нима қилишни билмай, хонамда йиғлаб ўтирардим. Бир ўзим яшаганим учун ўзимни ёлғиз ҳис қилар эдим. Шу билан бирга, мен ва дўстларим бошқа давлатларнинг фуқаролардан ҳам руҳий, ҳам иқтисодий катта ёрдам олдик. Масалан, Ухандаги бир дўстим ниманидир онлайн равишда сотиб олмоқчи эди, аммо бу вақт етказиб беришлар тўхтаб қолганди. У бу ҳақида интернетга ёзган ва Шимолий Хитойда яшадиган бир нотаниш инсон унга керакли нарсани текинга юборган. Пандемия бизни кўп жиҳатдан бирлаштирди. Дўстларим мени қўллаб-қувватлади — одатда ўзаро мулоқот қилмайдиганлар ҳам.

Карантин тугагач, Ухань одатдаги ҳаёт тарзига қайтди, одамлар ҳам ўз ҳолига келмоқда. Ҳозирда клубларда чиқиш қиляпман. Ягона жиҳати — ҳар куни ниқоб тақиш керак, Ухандан ташқарига саёҳат қилинадиган бўлса, коронавирусга тест топшириш лозим.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?